“Қисаси Рабғузий” асари: Мусо алайҳиссалом

0
514
марта кўрилган.

Мумтоз адабиётнинг беқиёс намунаси  “Қисаси Рабғузий” асарини қадимий туркий тилдан замонавий ўзбек тилига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Нодира Саъдуллаева ўгирган.

 Асарнинг  навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ойса қиссаси

Фиръавн Мусога ўлдираман деб таҳдид қилди. Ойса айтди: Уялмайсанми? Шунча мўъжиза кўрдинг, мусулмон бўлмадинг, имон келтирганларни ўлдирдинг.

Фиръавн айтди: Сен ҳам мусулмон бўлганларга ўхшаб имон келтирмоқчимисан? Сен ҳам Мусо тагрисига сиғиняпсанми?

—Ҳа, менинг тагрим ягона Оллоҳ, —деди Ойса.

Фиръавн Ойсани туттирди. Қирқ  кун емак-ичмак бермади. Турли машаққатларга солди, у сўзидан қайтмади. Тўрт темир қозиқ ерга қоқиб Ойсани торттирди. Айтмишлар: Фиръавндан бошқа ҳеч ким бундай қилмишни қилмагай. Ушбу қирқ кунда Ойсанинг дуоси шу эди: Эй парвардигорим, жаннатда ўзингни наздингда менга бир уй қуриб қўй ва мени Фиръавндан ва унинг азобларидан ва золим қавмидан қутқар.

Мавло таоло нурдан Кубба юборди. Ойсанинг танасига ҳамманинг кўзи тушмасин деди. Темир қозиқларда чалқанча ётганда у сувсади. Мавло Таоло ужмоқдан шарбат юборди, ёрлиқади. Олтин занжир билан боғланиб иссиқ ҳавода турарди. Уни ичди жаннатга юзланди. Сўнгра халқ Мусога юзланди. Мусулмонликка кира бошладилар. Фиръавн ғазабланар, иложини топа олмай, ожиз бўлди. Айтди: Мени Мусо билан ишим йўқ. Энди кўкка Мусо тангрисига ёвлашаман. Ҳомонга айтди: Мусонинг Оллоҳи бўлса кўраман. Эй Ҳомон, менинг учун олов ёқиб лойни пишир ва ундан баланд бир минора бино қил, шояд мен Мусонинг Худосини кўрсам ва мен албатта уни ёлғончилардан деб гумон қиламан. Ҳомон хумдон ясатди пишган ғиштдан қўйдирди. Фиръавндан бурун лойдан пишган ғишт ясаган киши йўқ эди. Оҳак ва пишган ғишт билан бино бунёд этди. Айтмишлар, у минорани шундай баланд қилдики, кун тикка келганда кўланкаси юз йиғочлик ерга борарди. Яна айтдиларки, ердан миноранинг тепасигача туташ турган эркаклар ғиштни қўлдан қўлга берардилар. У миноранинг тепасига чиққунча икки кун икки кундуз ўтарди. Фиръавн у минорага чиқиб, кўкка боқди. Ердан кўргандек кўк кўрди. Бошқа нарса кўринмади. Яна юқорилади, айтди: Мусо ёлғон гапиради, кўкда худо йўқ. Ернинг тегриси менман. Оғзингга тупроқ тўлсин.

Фиръавн бани Исроилдан тўйган халқ Мусога ялбора бошлади. Улар деди: Эй Мусо, машаққатимиз ортиб кетди. Оллоҳдан тилагин, фараҳли кунларга етказсин.

Мусо айтди: Сабр қилинг, Мавло Таоло душманни ҳалок қилади.

Мусо Фиръавнга келди: “Имон келтир, бани Исроилни менга бергил, йўқ десанг дуо қиламан, азоб юборгай . Фиръавн Мусога қаттиқ сўзлади. Билгангни қил деди. Мусо қирқ кун Мавло таолога мурожаат қилиб ёлборди. Жаброил келиб деди: “Эй Мусо, кўнглинг хуш бўлсин, азоб етилди.

Изни азза ва жалла Мусога ялавочликда тўққиз нарса берганди. Аввал, таёқ, байзо, яъни нурли қўл, инфижор, инфилоқ, тўфон, чугуртка, куя, бақа, қон. Қуръони каримда ҳам айтилади: кейин юбордик биз уларга сел балосини, қурбақа балосини ва қон балосини. Буларнинг бари ошкора мўъжизлар эди. Тўфон келди, етти кун-у тун ёмғир ёғди. Мамлакат сувга тўлди. Халқ даштга қочди. Фиръавнга айтдилар: Бу ишни Мусо қилди. Бориб ёлворгин, бу азоб кетса имон келтиргаймиз. Бани Исроилни унга бергаймиз. Мусога келиб ёлвордилар. Мусо дуо қилди, тўфон тўхтади, ер қуриди. Кўкатлар унди, чечаклар очилди. Айтдилар, ёғингарчилик азоб дердик, охири роҳат экан, — деб имон келтирмадилар.

Мусо яна қирқ кечаю қирқ кундуз дуо қилди. Бу даврда экинлар ҳосилга тўлди. Мавло таоло чигиртка юборди. Улар учса қуёш кўринмас эди. Барча экинларни еб қурита бошлади. Халқ йиғлаб фиръавнга келишди. У эл катталарига айтди. Сизлар булар билан бирга боринг. Мусога  айтинг. Аввал омма келганди. Улар эътиқодсиз бўлади. Энди биз беклар келдик. Бу азобни биздан кетказсанг, имон келтирамиз. Бани Исроилни сенга берамиз деб ёлвордилар. Мусо дуо қилди, ижобат бўлди. Мавло таоло иссиқ юборди. Барча чигирткаларни куйдирди. Етарли дон-дун қолди. Улар сўзида турмадилар, имон келтирмадилар.

Мусо яна қирқ куну тун дуо қилди. Яна сон-саноқсиз чугуртка келди. Қолган ошлиқларини еди. Баъзилар куя келди дерлар. Донлари тегирмонга келгунча ўн соғудан уч соғу қоларди. Яна Фиръавнга ёлбориб келдилар. У ўзининг ёнидги бекларни юборди. Бу азоб кетса мусулмон бўлишга ваъда бердилар. Пайғамбарлар кўнгли юмшоқ бўлади. У дуо билан куяни қуритди.

Давоми бор.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.