Шакаржон Хўжаниёзова хотирасига бағишланган «Опа. Сийрат сари сафар» номли китоб такдимоти

0
618
марта кўрилган.

 Боғот туманида давлат ва сиёсат арбоби Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзованинг Хотира кечаси ва Муҳаббат Сафаеванинг «Опа. Сийрат сари сафар» номли китобининг такдимоти ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати,  Олий Мажлис Сенати  аъзоси,  Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган Шакаржон  Хўжаниёзованинг ҳаёти ва фаолиятига доир лавхалар, сафдошларининг унутилмас ва бой хотиралари ушбу китобдан кенг ўрин олган. Опанинг воҳа ижтимоий-сиёсий хаётини юксалтиришдаги ўрни, халқ фаровонлигини таъминлашдаги фидойиликларига доир воқеалар жуда таъсирчан сатрларда ифода килинган.

Хотира кечасида сўзга чиққан вилоят ҳокими  ўринбосари С. Салаев, Боғот туман ҳокими О. Холбаев, меҳнат фахрийси Комилжон Худайберганов, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова, марҳумнинг  ўғли Ботиржон ва қизи Шаҳлохон, огаҳийшунос олима Мадина Матякубова Шакаржон опанинг она ва раҳбар  сифатидаги ролига алоҳида тўхталдилар.

Тадбир якунида  иштирокчиларга ош берилди. Марҳумнинг порлоқ хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.

Дилбар  БЕКЧАНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.