ШАРҚ  АЛЛОМАЛАРИНИНГ  ИЛМ-ФАН  ВА КИТОБ МУТОЛААСИ ХАҚИДАГИ МАЪРИФИЙ  ФИКРЛАРИ

0
503
марта кўрилган.

 Ушбу мақолада Марказий  Осиёда яшаб ижод қилган тарихий шахслар –мутафаккирлар, олимлар, шоиру адибларнинг илм-фан, китоб, маърифат хақида фикрлари ўрганилган. Уларнинг ижтимоий фалсафий аҳамияти очиб берилган.

Шунингдек, Шарқ алломаларининг илм фан ва китоб мутолааси ҳақидаги маърифий фикрлари таҳлил қилинди. Жаҳон илм- фан оламида гўзал “излар қолдирган” Абу Райхон Беруний, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Ахмад Югнаки, Махмуд Қашқарий ва Алишер Навоий каби буюк мутафаккирларнинг илм-фанга, китобат оламига меҳр-муҳаббат уйғотувчи, маърифий фикрлари ўрганилди. Уларнинг асарларида келтирилган илмга, мутолага оид ижтимоий- фалсафий фикрларининг аҳамияти очиб берилган.

 Яна қадимги битиклар –“Авесто”, “Маҳабхорат”, “Рамаяна” ва Лао Цзи  ва Конфуцийнинг ҳикматномалари асрлар оша  дунё тамаддунига, инсоният маънавиятига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани таъкидланган.

 Зеро, Янги Ўзбекистоннинг “Тараққиёт стратегиясида” белгиланган вазифаларни ва учинчи ренессанс пойдеворини  барпо этишга муносиб ҳисса қўшадиган  янги авлодни  тарбиялашда уларнинг меросини чуқур ўрганиш, инновацион  илмий билимлар нуқтаи назаридан тадқиқ этиш давр талабидир. 

 Буюк Шарқ алломаларининг  ижтимоий-маданий ҳаётда қолдирган илмий меросилари аввало гуманистик моҳиятга эга бўлиб, уларда илму фан, мутолаа, маърифат хақидаги қарашалари  ўз ифодасини топади. Қуръони каримдаги “Ўқи, ўқи ва ўқи” деган даъватида ана шу гуманистик моҳият мужассамдир. Шу билан бирга, китоб мутолаасининг, буюк тарихий шахсларнинг илм-фан ва маърифат хақидаги фикрларининг аҳамияти генезиси узоқ ўтмишга, қадимги биткиларга бориб тақалашини  таъкидлаш жоиз. Қадимги ҳинд халқининг “Маҳабхорат”  ва “Рамаяна”,  қадимги шарқнинг  “Геомифологик” эпоси,  Лао Цзи  ва Конфуцийнинг ҳикматномалари, Будданинг “Дхамападда” тўплами,  Зардуштийнинг “Авесто” матнлари антик даврдан бизгача етиб келган дурдона асарлардир. Уларнинг китоб ҳолидаги нусхалари туфайли биз инсоният тарихига, ўтмиш маданиятига тааллуқли артефактлардан хабардормиз.

 Ёзув маданиятининг шаклланиши билан илм-фанда инқилобий аҳамиятга эга ўзгаришлар бошланди. Уларнинг цивилизация тарихида тутган ўрни хақида кўплаб асарлар  ёзилган, илмий тадқиқотлар ўтказилган. Аммо буюк тарихий шахсларнинг илм-фан, китоб мутолааси, маърифат ҳақидаги қарашлари яхлит мавзу, объект сифатида тадқиқ этилмаган. Биз уларнинг барчасини қамраб олишга интилмаймиз, ўзимизнинг алломаларимиз фикрларини келтириш,  ўрганиш билан чекланамиз.

 Ал-файласуф Ат-туркий тахаллуси билан аталадиган Абу Наср Фаробий (879-950) инсоннинг ақлу идрокига, илм-фанни ўзлаштириш, яъни “ ақлий қувватга” ишонган. Инсон деб ёзади файласуф, юксак камолатга эришув йўлида ҳаракат қилгандек,  ақлий билимга ҳам ҳаракат қилса, ҳеч  шубҳасиз  ўзи  интилаётган   сўнги  даражадаги   бахт-саодатга эришади. Кўриниб турибдики, Фаробий инсон эришадиган бахт-саодат “ақлий билим”дадир, деб ҳисоблайди.

 Буюк аллома  Абу Али Ибн Сино (850-1037)  300дан ортиқ илмий асарлар ёзган,  улардан 58таси бевосита фалсафага, 20таси тиббиётга, қолганлари бошқа илм соҳаларига тааллуқлидир. Ибн Сино: жон саломи илмдадир, илмдандур сўлу соғ. Жон агар бир шиша бўлса, илм бир ёнувчи шам дейди. Уларнинг геносиологик қарашлари, инсоннинг борлиқни билишига оид сифатлари махсус адабиётларда ёритилган.

 Инсоннинг билим-қуввати ва ақлий имкониятларини улуғлаган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутатғу билик”  (“Қутга, яъни бахт-саодатга эриштурувчи билим”) асари жуда кўп фикрларни ўзига жо этган, жамлаган: “Ўқув қут беради, билим шараф-шон,  Шу икков туфайли улуғдир инсон”   “Ҳазрати одам- Билим, ақлу идрок сабаб муҳтарам”  “Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар. Билим қайда бўлса, буюклик олар”. Юсуф Хос Ҳожиб китоб ўқиб билим орттиришга эришиши инсоннинг бахтли яшашини билимдадир, деб билади. “Ўз болам ўрганинг китоб тенгсиздир,  Тенгсиз билим билан чўлуғ денгиздир”.

 Буюк ватандошимиз Абу Райхон Беруний (973-1051.)нинг бутун умри, ижодий изланишлари китоб мутоласининг бетакрор ва ибратли намунасидир. У бошқа жойга кўчса аввало йиққан китобларини ўзи билан олиб кетган. Унинг “Қадимий халқлардан ёдгорликлар”,  “Ҳиндистон”, “Минерология” каби 153та асарлар ёзган, шоир, файласуф, олим, тарихчи, энциклопедик олимдир. Аллома дейди: “Илм кўпдир. Улар замон иқболи бўлиб, турли фикр ва хотиралар қўшилиб борса, кўпаяди. Одамларнинг илмларга рағбат қилиниши илмларни ва илм ахлларини ҳурматлаши ўша иқболнинг белгисидир”.  Беруний инсон ақлу идроки, бошқаларга меҳрибонлик, ҳурмат, самимият кўрсатилиши, тинмай билим излаши билан ҳайвонлардан ажралиб  туришини таъкидлайди. Ҳукмдорларнинг илм аҳлини, китобни шарафлашга, қўллаб-қувватлашга ундайди. Аллома ўзидан китоблар қолишини, ҳар бир асари билимнинг асали бўлишини билган ва ўз илмидан фахрланган.

 Ахмад Югнаки ўлкамизда яшаган ва ижод қилган йирик донишманддир. У келгуси авлодларга қолдириладиган мерос, бойлик китоб, деб билади. Китоб инсон номини мангу эсдалик қилади, уни авлодлар ўқиб, “хаққига дуо қилади”,  унда  “ажойиб тансиқ сўзлар” бўлади. Китоб ўқийдиган, илмли кишини ўзига яқин тутишига ундайди. “Билимли кишининг ўзи ўлса ҳам номи ўлмайди”, дейди донишманд.  

  Ўлкамиз тарихи ва маданиятининг билимдони Махмуд Қашқарийнинг “Девону луғати турк” асари бебаҳо манбаадир. Дедактик моҳиятга эга шеърлар, мақолалар, ҳикоялар ёшларни билим, тарбия, маърифат олишга даъват этади: Илму  исташ билан инсон билимсизликдан қутқаради  ўзини.    Буюк бобоколонимиз Алишер Навоий (1441-1501) нинг бадиий – маърифий мероси, ҳикматлари ва шеърлари жахон тафаккуридан жой олган. “Илмда   бир  одам соҳибқирон бўлгунча  ўттиз  йилдан бир давр келиши керак. Унинг илм маскани, илм даргоҳи, унинг бир қатра  вужуди  илм дарёсига айланади”, дейди мутафаккир. “Ҳайратул аброр” асарида “Оз-оз ўрганиб доно бўлур, отани пир бил, каби ҳикматлари мақолаларга айланди. Бир ҳикматида Алишер Навоий дейди: “Ҳақ йўлида кимга бир харф ўргатди  ранж  ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин юз ганж ила”. Бу билан Навоий устозлик ёки билимга ўргатиш заҳматини оғир эканини таъкидлайди.

 Ўлкамизда яшаб, ижод этган, жаҳон  тафаккурига бетакрор ҳисса қўшган мутафаккирлар, олиму фузалолар, шоир, адиб, арбоблар етарличадир. Янги Ўзбекистонда учинчи ренессанс пойдеворини  барпо этиш улар меросини чуқур ўрганишни замонавий илмий билимлар нуқтаи назаридан тадқиқ этишни тақазо этади.

Барчиной Ходжаева, Тошкент шаҳар  Учтепа тумани Ахборот-кутубхона маркази     директори                                                            

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.