«Шарқ юлдузи» ва «Звезда Востока» журналларини интернетда ўқиш имконияти…

0
333
марта кўрилган.

Наврўзи айём арафасида  китобсеварлар учун ХУШХАБАР эълон қилинди.

Қадимий қадриятимизни қўллаб қувватловчи инновацион  хабар: Эндиликда қадрдон нашрларимиз «Шарқ юлдузи» ва «Звезда Востока» журналларини дунёнинг исталган мамлакатларидан туриб ўқиш имконияти яратилмоқда. Бу эса мутолаа маданиятини ривожлантиришнинг янги усулидир.

“Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Сирожиддин Раупов ташаббуси ва ижодий жамоанинг саъй- ҳаракати билан  севимли журналларнинг электрон нашри ҳам йўлга қўйиладиган бўлди.

Электрон нашрни ташкил этиш бўйича таҳририят ва  «YURIDA NYSA» ХК ўртасида шартнома имзоланди. 

Янги электрон нашримизнинг мутолаа маданиятини юксалтиришдаги саъй-ҳаракатларига ютуқлар тилаб қоламиз.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.