Шоира Зулфия шеъри: Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим…

0
2672
марта кўрилган.

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби  Зулфия Исроилованинг  ҳаёти ва ижоди ўзига хос, мамлакатимиз ҳаёти ва  халқимиз  тақдирида катта ўзгаришлар содир бўлди, лекин  шоира ижодидаги муҳаббатнинг, садоқатнинг алангали кучи бугун ҳам ўқувчининг қалбини нурлантиради, юракларни ҳаяжонлантиради.

Ҳаёт китобимни бехос варақлаб,
Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим.
Табассум ўрнида кулдим чарақлаб.
Суйиш керак бўлса — телбача суйдим.
Кийганим ипакми, читми ё кимхоб,
Юрак бойлигидан қилмабман парво.
Мени оғушлаган ҳаёт нақ офтоб,
Янги қўшиқ талаб унда ҳар сабоқ.
Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим,
Ҳеч кимда кўрмайин умримга ўхшаш:>
Суйдим,
Эркаландим
Айрилдим,
Куйдим,
Иззат нима — билдим.
Шуда бир яшаш!..

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.