Сирожиддин САЙЙИД: СЕН УЧУН…

0
184
марта кўрилган.

Сирожиддин САЙЙИДнинг мустақиллик қурбонлари хотирасини эъзозлаб, бугунги кун нафаси билан уйғунлаштириб ёзган “СЕН УЧУН…” шеъри мунгли ва сурурли қўшиқдек қалбларга оқиб киради.

Карантин кунларида

Қодирийлар, Усмонлару Чўлпонлар
Зиндонларда ўтиришди сен учун.
Жангга кетган гулдай-гулдай ўғлонлар
Душманларни ўлдиришди сен учун.
Юз йил ўтар.
Ўтар асру замонлар,
Боқар бизга қурбон бўлган ўғлонлар,
Осмонлардан гирён-гирён Чўлпонлар ‒
Абдуллолар, Файзуллолар, Усмонлар,
Гулдай-гулдай жувонмардлар,
ўғлонлар.
Гулдай-гулдай жувонмарглар,
қурбонлар ‒
Миллат учун жонин бериб ўлпонлар,
Миллат учун шаҳид кетган ўғлонлар,
Миллат гули бўлган азиз ўғлонлар.
Қодирийлар, Усмонлару Чўлпонлар,
Абдуллолар, Файзуллолар, Усмонлар ‒
Зиндонларда ўтиришди сен учун,
Шу замонни келтиришди сен учун.
Кўз олдингга келтирмайсан сен нечун?
Ўз уйингда ўтирмайсан сен нечун?!.

2020 йил 27 март

Сирожиддин САЙЙИД, Ўзбекистон халқ шоири

Сувратда: шоир волидаси билан.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.