Сирожиддин Саййид: Яхшилик эскирмагай

0
921
марта кўрилган.

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид “Яхшилик эскирмагай” туркуми билан қирқ ҳадиснинг поэтик ифодасини бениҳоя жозибали мисраларда акс эттирган. Ушбу  туркум  салоҳиятли шоирнинг икки жилддан иборат  “Сўз йўли” китобига кирган  замонавий миллий адабиётимизда қадимий назмий анъаналар қайта тикланган гўзал битиклардир. Ундан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

МЕРОС

Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан улуғроқ мерос бера олмайди.

Отадан фарзандга не юқар бир кун?

Молу давлатими – у тугар бир кун.

Қасру айвонлари топгайму эъзоз?

Қандай мерос яхши, қайси мерос соз?

Билсанг,  ҳеч бир ота ўз фарзандига,

Ўзидан сўнг қолар жигарбандига

Мерос беролмагай чиройли ва хос,

Хулқу одобдин ҳам улуғроқ мерос.

ЯРИМ ДАВЛАТ

Қайси бир мўминга Худо солиҳа  хотин насиб  қилган бўлса, демак унинг диёнатининг ярмига ёрдам қилибди. Қолган иккинчи ярми учун унинг ўзи ҳаракат қилсин!

Ҳаёли, кўнгилчан бир солиҳани

Худойим умрингга ҳамдам қилибди.

Демакким, имону диёнатингнинг

Ярмига у  ўзи ёрдам қилибди.

Сенга муруввату эҳсони шулдир,

Шулдур уйингдаги рахшон юлдузинг.

Қолган ярми учун ўзинг жон чеккил,

Ўзинг азоб тортгил, интилгил ўзинг.

Сувратда: Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид  онаси билан

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.