Убайдулла Уватов: Ўзбекистоннинг буюк алломалари бошимизни қиёматга қадар баланд кўтариб кетишди

0
133
марта кўрилган.

Фақатгина Ўзбекистонни буюк алломалар юрти деб аташади! Боболаримиз бизнинг бошимизни қиёматга қадар баланд кўтариб кетишди, – деган эди  шарқшунос олим, профессор Убайдулла Уватов.

Дарҳақиқат, биргина буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳайкали Токио, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори-Шариф, Ўш, Душанбе, Сеул ва Остона каби шаҳарларда қад ростлагани ушбу сўзларнинг ҳақиқатидир.

Аллома Алишер  Навоийнинг биргина ҳикмати минглаб ўгитларга тенг. Ақл ила олам юзини обод қилишга чорлайди. Гўзал хулқ ила элни шод қилишга  ундайди.

Ақл ила олам юзин обод қил, Хулқ ила одам элини шод қил.

Навоий бобомиз куйлаганларидек, мозийшунос олим Убайдулла Уватов айтганларидек Хоразмий, Беруний, Фарғоний, Замаҳшарий, имом Бухорий, Термизий, Паҳлавон Махмуд, Нажмиддин Кубро  каби  алломаларимиз ўз амаллари-ю  асарлари ила дунёга нур сочиб, олам юзини обод қилиб кетишди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.