Устозларнинг билгани билган: Муаллим маҳорати

0
64
марта кўрилган.

Йигирма  беш йил ўтиб,  синфдошлар учрашди. Тадбирга устозлар ҳам таклиф этилди.

Собиқ ўқувчи  ўқитувчиси билан қуюқ сўрашгач, секин чеккага тортиб сўради:

— Мени танидингизми?

— Йўқ, — деб жавоб берди муаллим.

— Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолгандим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин, сиз  ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз ва бир оғиз гапирмасдан  тинтувни давом қилавердингиз. Текширув тугагач, соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу вокеа ҳақида сўз очмадингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?!

— Йўқ — деди ўқитувчи. — Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмиб текширув ўтказгандим. Муносабатим ўзгармаслиги учун ўзимни ва ўша болани аягандим.

Ҳа, муаллимлик, мураббийлик нозик масала! Муаллим ўз фанининг билимдони, устоз  тарбиячи бўлиш билан бирга  психолог ҳам бўла билиши керак. Учала юкни эса барча ҳам кўтара олмайди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.