Қуёшни ҳам кулдириб,
Қалбга сурур тўлдириб,
Дўстларни суюнтириб,
Рамазон айёми келди!
Саҳар туринг ёронлар,
Хатм қилинг Қуръонлар,
Дод деворсин шайтонлар,
Рамазон айёми келди!
Ғафлат ойи эмас бу,
Овқат ойи эмас бу,
Раҳмат ойи демак бу,
Рамазон айёми келди!
Азиз юртдошлар, ҳаммангизни Рамазон айёмининг тўртинчи куни билан чин дилдан табриклаймиз! Покланиш ва янгиланиш ойи юртимизга тинчлик, файз ва қут-барака, элимиз одамларига соғлиқ, омад, даромад, хурсандчилик олиб келсин!!! Ният қилиб тутган рўзаларимизни ижобат бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз!
gujum.uz сайтининг йил санасидан олинди.