Хоразмликлар ҳақида ривоят

0
286
марта кўрилган.

Хоразмликлар пари ва девлар авлодиданми? Қадим хоразмликлар ҳақида бир ривоятда айтилишича, Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом замонида бир пари гуноҳ иш қилиб қўяди. Сулаймон (а.с.) уни жазолаш учун қўл остидаги бир девга “Буни одам оёғи етмаган бир чўлу биёбонга олиб бориб ташла” деб буюради. Дев бир неча кун осмонда учиб, кимсасиз Хоразм чўлига келиб қўнади.

Аммо бу гўзал парига ошиқ бўлиб қолган дев уни ёлғиз қолдиришни истамай, орқасига қайтиш фикридан воз кечади. Шу ерда абадий қолиб, пари билан яшай бошлайди. Ўша дев ва паридан фарзандлар дунёга келади. Шу-шу бу заминнинг эркаклари девдек бақувват, қизлари паричеҳра, парипайкар бўлишибди.

Бу ривоят Эрондаги Қожорлар ҳукуматининг Хоразмга юборилган элчиси, тарихчи Ризоқулихон Ҳидоятнинг “Хоразм сафарномаси” асарида ҳам тилга олинган.

Таҳририятдан: Ривоятлар ва ҳикматлар  бадиий асарларни безайди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.