Азиз юртдошларимизни 9 май- Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод қиламиз!
Юрт тинчлиги, равнақи ва келажаги учун жон фидо қилган инсонлар хотираси қалбларимизда мангу яшайди.
Биз – бугунги авлод вакиллари уларнинг жасорати ва матонати олдида бош эгамиз ҳамда Ватанимиз тинчлиги, элимиз осойишталиги ва шу азиз юртимизнинг ҳар бир қарич ерини тўтиё санаб, муқаддас сақлаймиз.
Ўтганларнинг порлоқ хотирасини эслатувчи ушбу азиз кунда барчамизга куч-қувват, мустаҳкам ирода, саломатлик тилаймиз.
“Соғлом она ва бола” маркази ва GUJUM.UZ веб-сайти жамоаси