Нашриётимизнинг фонди яна бир ажойиб китоб билан бойиди! Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи, раҳбаримиз ва публицист устозимиз Дилбар опа Бекчанованинг «ҚОР ОСТИДА ҚОЛГАН ОРЗУЛАР» деб номланган янги китоби нашрдан чиқди.
Мазкур тўпламдан муаллифнинг қисса ва ҳикоялари, публицистик мақолалари, ўз устозларига бағишланган хотиралари ҳамда элимизнинг маълум ва машҳур аёллари билан олиб борилган суҳбатлари жой олган бўлиб, 200 нусхада чоп этилди.
Янги китобнинг нашр қилиниши муносабати билан нашриётимиз номидан устозимизни муборакбод қилиб, ижодий муваффақиятлар тилаб қоламиз
Темур ТАГРИБЕРГАНОВ, «ХОРАЗМ» нашриёти директори