Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари соҳиби бўлди.
Улар сафида GUJUM. UZ cайтининг ҳамкори – «Гулхан» журнали бош муҳаррири, болаларнинг севимли шоираси Ҳасанова Захро II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланиб, ҳукуматимиз эътирофига эришди.
Муборакбод этамиз. Эл-юртга хизмати бардавом бўлаверсин, ижодида янгидан янги омадлар тилаймиз.
Менинг жажжи набирам
Қўғирчоққа дўқ урар.
Шоколад едингми,–деб
Унинг қулоғин бурар.
–Ёстиғингнинг тагидан
Тлпиб олдим қоғозин,
Докторга обораман,
Оғриб қолса томоғинг.
Қўғирчоғи жим турар,
Киприклари пирпираб.
Шоколадни ким еган,
Набирам яхши билар.