2017-2021 йилларда пенсия таъминотида амалга оширилаётган ислоҳотлар

0
290
views

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари М.Илхомов, Л.Кабулжанова, Н.Ғоибназарова ва Ҳ.Қўчқаровалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилган “2017-2021 йилларда пенсия таъминотида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққан мутахассислар томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш жараёнида пенсия таъминоти соҳасидаги ислоҳотлар ва бу борада Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишлар, Тошкент шаҳар Прокуратураси вакиллари томонидан фуқароларнинг пенсия ва нафақага оид ҳуқуқларини таъминлашда прокуратура органларининг ўрни тўғрисида, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этишда депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан бундай тадбирларни очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва депутатлар иштирокида ўтказиш бўйича таклифлар билдирилди.

Ҳаётхон ҚЎЧҚОРОВА, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here