Тошкент шахар Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг мажлислар залида «Ўзбекистон ёшларининг миллий-маънавий мерослари» гранди доирасида тадбир ўтказди.
Тадбирда Муҳаммад Юсуф сиймоси акс этган кўргазма ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда семинар ҳамда лойиха доирасида эьлон килинган танлов ғолибларини такдирлаш маросимини ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси Сирожиддин Саййид ёшларни китобхонликка жалб этиш, улар маьнавиятини ўстириш йўлидаги саьй- ҳаракатлар ва давлат томонидан ёш ижодкорларга бўлган эьтибор ҳақида нутк сўзлади.
Тадбирда Ўзбекистон саньат ва маданият институти илмий ишлар, инновация лар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Маьруфжон Йўлдошев институт президентимиз томонидан Муҳаммад Юсуф ижодини ўрганишга йўналтирилгани, шоирнинг шеьрлари ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялашда катта ахамият касб этаётгани, институтда ёшлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар, Муҳаммад Юсуф ижоди қардош халқлар, жумладан турк халқининг эьтиборини тортгани, турк таржимонлари шоирнинг муаллифлик китобини чоп этишгани, китоб тақдимотига институтдан, Республика ёзувчилар уюшмасидан вакиллар, шоирнинг оила аьзолари бориб, қатнашгани, китоб барча туркий халкларга беғараз тарқатилиши ҳақида гапириб берди.
Тошкент давлат шарқшунослик университети декани Жумали Шабанов Муҳаммад Юсуф номидаги фонднинг университет билан доимий ҳамкорлиги, лойиха доирасида университетда ўтказилган семинар ва «Улуғимсан, ватаним»фильми такдимоти, фильм ижодкорлари билан учрашув талабаларда катта таассурот қолдиргани ҳақида батафсил гапириб берди.
Ушбу институт доценти Хайрулла Ҳамидов, турк тилига Муҳаммад Юсуф шеърларини таржима қилиб китоб нашр этгани, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди билан ҳамкорлик, университет талабаларининг таржималари Муҳаммад Юсуф номидаги фонд муассислигидаги «Олтин калам» газетасида чоп этиб борилиши, ёшлар маьнавиятини шакллантиришда фонднинг хизматларини эьтироф этиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Қорақалпоғистон халк шоири Рустам Мусурмон Муҳаммад Юсуф ҳақидаги хотиралар билан бўлишди. Шоир шеърларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида маьруза қилди.
Тадбирда Сайёра Эрназарова лойиха доирасида «Муҳаммад Юсуф ижоди» телеграмм каналида шоирга дахлдор эьлон қилинган 3 та йўналишдаги танлов ҳақида гапириб, танловда қатнашган иштирокчиларнинг ва 20 та ғолибнинг исми шарифини эьлон қилди. Улар грант ва Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тайёрланган диплом, сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Танлов ғолиблари, меҳмонлар эсдалик учун суратга тушдилар.
Назира САЛОМОВА, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди раҳбари