Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, BI Group компанияси ҳамда бир қатор ННТлар вакиллари биргаликда пойтахтимиздаги “Адиблар хиёбони” майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси ташкил этилди.
Акция доирасида ҳиёбон ҳудудига 200 туп манзарали кўчатлар ўтқазилди. Экилган дарахтлар келгусида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан мунтазам парвариш қилиб борилади.
Сайёра Асранова, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси матбуот котиби