Ўт пуфаги касаллиги тушунчаси ва уй шароитида даволаш

7
166285
марта кўрилган.

Муштарийлар ўт пуфак билан боғлиқ касалликлар ҳақида батафсил маълумот беришимизни сўрашганди. Айнан ушбу мавзудаги саволларга жавоб олиш мақсадида биз олий тоифали врач Холида Очиловага мурожаат қилдик.

—Ўт пуфаги касаллигининг келиб чиқиш сабаблари нимада?

—Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган ўт суюқлиги учун резервуар ҳисобланиб, у овқатланиш вақтида ўт суюқлигини 12 бармоқли ичакка  ҳайдаб бериш вазифасини бажаради. Ўт пуфаги касалликлари бетартиб, пала партиш овқатланиш, ёғли маҳсулотларни ортиқ даражада исътемол қилиш, кам ҳаракатлилик, ўт суюқлигининг димланиши пайдо бўлади.  Шунингдек, ўтда ўт йиғилганидан сўнг, ўт пуфаги деворлари таранглашади ва қон айланиши бузилади, натижада иккиламчи инфекция вужудга келади, организмда яллиғланиш пайдо бўлиши мумкин.

— Ўт пуфаги касалликларининг турлари борми, улар қайсилар?

—Ўт пуфаги касаллиги холецистит бўлиб, у ўт пуфагининг яллиғланишидир. Унинг икки хил тури бор. Ўткир холлицистит—яллиғланиш жараёнингнг бошланиши ва сурункали холлицистит—ўз вақтида даволанмаган яллиғланиш бора-бора умр давомида сурункали, яъни вақти-вақти билан қайталаб турувчи яллиғланишга ўтади, Шунингдек, бу дард тошли ва тошсиз холециститларга ажратилади.

—Ўт пуфаги касалликлари асосан неча ёшдагилар орасида учрайди? Даволаш муддати қанча?

—Холецистит 50 ёшдан ошган аёлларда кўпроқ учрайди. Бу дард билан эркаклар аёлларга нисбатан кам касалланади. Болаларда эса кам учрайди. Касалликни даволаш муддати холецистит  турига боғлик бўлади. Масалан: тошсиз холециститлар пархезга қатъий  риоя қилиш, инфекцияга қарши дори воситалари ичиш, ўт  суюқлигининг димланишини бартараф қилиш билан тез даволаниши мумкин. Тошли холециститлар эса кўп холатларда жарроҳлик йўли билан даволанади.

—Ўт пуфаги димланишининг дастлабки белгилари ва уни уй шароитида қандай даволаш мумкин.

—Ўт пуфаги димланганлигининг биринчи белгилари – овқатлангандан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши, кўнгил айниши, наҳорда оғиз бўшлиғида тахирлик сезилиши, ҳолсизлик ҳисобланади.

Уй шароитида пархезга риоя қилиш, пассив дюбажни қўллаш, ўт ҳайдовчи дори воситаларини ичиш, жўхори попуги  дамламасини қабул қилиш тавсия этилади.

 Уй шароитида дюбаж: Бунинг учун оч қоринга магний сульфат эритмаси ичилади.  30 дақиқадан кейин ўнг қовурға ости соҳасига иссиқ қўйилиб, чап ёнбош билан ётилади. Ёки минерал сувни ҳўплаб ҳўплаб  уйқудан уйғонгач ётган жойда  ярим соат давомида ичиш лозим бўлади. Шуни эътиборга олиш керакки, бу даволашда  ўт пуфагида тошлар бўлмаслиги керак, акс ҳолда тош ўт йўлига тушиб «тана  сариқлиги»ни келтириб чиқаради, оғриқ кучаяди. Бу борада албатта, шифокор мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим.

—Ўт пуфагидаги тошлар кўпроқ туз сабабли йиғиладими ёки ёғданми?

—Ўт тошлари кўпроқ ёғли, холестиринга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш натижасида ҳосил бўлади.

—Ўт пуфаги қандай сабабларга кўра олиб ташланиши мумкин?

—Ўт тош касаллиги, ўткир ва тез-тез қайталанувчи сурункали  тошли холециститларда, ўнг пуфаги истисқосида, ўт пуфаги флегмона  ва ўсмаси аниқланган ҳолатларда олиб ташланади.

— Ўт пуфаги олиб ташлангандан сўнг киши организмида қандай ўзгаришлар бўлади, у нималарга амал қилиши лозим бўлади ва жарроҳликдан сўнг ўт пуфак фаолиятини қайси органлар ўз  зиммасига олади?

— Ўт пуфаги олиб ташлангач, унинг вазифасини жигар бажаради. Ўт пуфаги олиб ташлангач овқат ҳазм қилишда бироз ўзгаришлар кузатилади, яъни ёғли, ҳамирли  холестиринга бой маҳсулотлар, қуюқ овқатларни ҳазм бўлиши қийинлашади. Шу сабабли операциядан сўнг 6 ой пархез буюрилади. Ушбу операцияни бошидан кечирган беморлар тез ҳазм бўладиган таомлар, мевалар, шарбатларни истеъмол қилишлари тавсия этилади. Шу билан бирга ёғли, ҳамирли холестиринга бой, яъни қовурилган ҳамда  қуюқ овкатлар истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Холида Очилова, олий тоифали врач

 

Ёйиш

7 Мулоҳаза

    • Илҳом ва Умиджон! Фаолиятимиз маъқул келганидан хурсандмиз. Саломат бўлинглар. Рахмат.

  1. Жуда фойдали маълумотлар олдим рахмат. Албатта ўтдаги муаммо махим ва нозик экан. Менда хам бу масала қийнайди? Холидахон опага саволим бор. Ёшим 62 да, ўтимда тош 20 мм хажмда. Пархез доимий риоя қила олмайману, енгил овқатланишга харакат қиламан, лекин хозирча безовта қилмаяпти. Даволаш мумкинми ёки албатта жарроҳлик йўли биланми?

  2. Рахмат ку́п малумотга эга бу́лдик. Рахмат Доктор.Сизн нг маслахатингизга кулок тутиб пархез тутишга карор килдик.,

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.