Бепул ҳуқуқий акция

0
19
марта кўрилган.

“Юксалиш” ҳаракати Хоразм вилояти худудий бўлинмаси, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, Ўзбекистон Нотариал палатаси Хоразм вилоят худудий бошқармаси ҳамкорлигида “Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” шиори остида бепул ҳуқуқий акция ўтказилди.

Тадбирнинг мақсади аҳолининг ҳуқуқий онгини, маданиятини ошириш, аҳоли билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида амалдаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган фикр ва таклифларни тайёрлашдан иборатдир.

Акция давомида нотариуснинг тўрт нафар юқори малакали мутахассислари 100 нафардан ортиқ фуқароларга маслаҳат беришди.

Акция доирасида мутахассислар томонидан фуқароларга ҳуқуқий мавзулар ва турли муаммоли масалалар, шу жумладан  ер, уй-жой, меҳнат ва оилавий муносабатлар, фарзандни четга олиб чиқиш, автотранспорт воситаларини яқин қариндошга расмийлаштириш, кўчмас мукларнинг бир  қисмини бошқа шахсларга ўтказиш  ҳамда ҳадя ва мерос, меҳнат муносабатлари масалалари юзасидан юридик маслаҳатлар берилди.

Д.БЕКЧАНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.