Буюк ва шонли сана арафасидаги шоду хуррамликлар!

0
150
марта кўрилган.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида байрам шукуҳи кезиб юрибди. Халқимиз ушбу буюк ва улуғ санани катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони асосида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимизга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.

Энг азиз, энг улуғ байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами арафасида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонига сазовар бўлганлар сафида  жамоат бирлашмалари вакиллари ҳам бор.

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими бошлиғи Мавлянова Дилдора “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

– Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашда ва эришилаётган юксак натижаларда турли соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилаётган ҳар бир юртдошимизнинг ўрни ва ҳиссаси бор. Улар орасида мени меҳнатимни ҳам эътироф этишганидан бағоят хурсандман – дейди Мавлянова Дилдора

Дарҳақиқат шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида байрам шукуҳи кезиб юрибди. Халқимиз ушбу буюк ва улуғ санани катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

GUJUM. Uz  таҳририяти Мавлянова Дилдорахонни давлатимизнинг гўзал эътирофи билан қутлайди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.