Жорий йилнинг 2 май куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ва Жамоат фонди, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва Ўзбекистон ННТМА Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари учун Республика болалар ижтимоий мослашув марказида ўқув-семинар ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад лойиҳаларни ўрнатилган тартибда долзарб мавзулар ва амалий ишларни акс этган ҳолда тақдим этиш, сўралган тартибга асосан молиявий хисоботларни топшириш, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида маълумотлар бериш. Шунингдек, тадбир давомида таклиф этилган экспертлар томонидан давлат ва жамоат ташкилотларининг ижтимоий шериклик муносабатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун белгиланган солиқ имтиёзлари ва солиққа оид ҳисоботлардаги учраётган муаммолар, 2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш борасида ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Ўқув-семинарнинг иккинчи қисмида “Сиз кимсиз? Кимман? Генетик робот ёки келажагингиз директори?” мавзусида психологик машғулотлар ўтилди.
Тадбир сўнгида 2024 йил учун “Аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий ҳамкорлиги” мавзусида эълон қилинган 1-давлат гранти ғолибларига сертификатлар тақдим этилди.