Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши мажлиси

0
396
марта кўрилган.

Ўзбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси конференциялар залида Ўзбекистан Республикаси Президенти хузуридаги Фукаролик жамиятини ривожлантириш маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда кенгаши аъзолари, вазирлик, мутасадди идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  қатнашдилар.

Йиғилишда кенгаш раиси  Акмал Саидов мамлакатимиз  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида республикамизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири эканлиги, шунингдек унда  Маслаҳат кенгашига дахлдор вазифалар – халк билан тўғридан-тўғри мулоқот кўламини янада кенгайтириш, болалар, ёшлар ва аёлларни ижтимоий қўллаб — қувватлaш тизимини янада кучайтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлаш, миллий ўзликни англашни мустаҳкамлаш эканлиги таъкидлади.

Бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамияти кун сайин ошиб бормоқда.

2019 йилнинг асосий жиҳатлари май ойида маҳалла фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари ва декабрь ойида Олий Мажлис ва Халк депутатлари вилоят Кенгашларига ўтказиладиган сайловлар ҳисобланади. Мазкур сайлов жараёнлари янги ташкилий-ҳуқуқий шароитларда ўтказилиб, аҳолининг фуқаролик фаоллигининг ўсишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Буларнинг барчаси Маслаҳат кенгаши фаолиятининг дастлабки босқичида амалга оширилган ишларни талаб даражасида баҳолашда ҳамда 2019 йилда кенгаш фаолиятининг устувор йуналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Маслаҳат кенгаши раҳбари А.Саидов томонидан ўтган 2018 йилда қилинган ишларга якун ясалар экан, 4 ой давомида Кенгашнинг олдида турган ташкилий вазифалар самарали якунланганлиги таъкидлаб ўтилди. Жумладан, кенгаш ҳузурида фаолият олиб бораётган 12 та комиссия қошида малакали экспертлардан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилганлиги, ҳар бир комиссия ишини мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш мақсадида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари бириктирилганлиги айтилди.

Маслаҳат кенгашининг биринчи йиғилиши қарорида ишчи гуруҳлар экспертлари олдига қўйилган вазифалар юзасидан амалий натижаларга эришилди.

Жумладан, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази билан ҳамкорликда фуқаролик жамияти соҳасида тадқиқотларнинг янги услубларини синовдан ўтказиш жараёни бошлаб юборилди ва «Фуқаролар ННТ ҳақида: тасаввурлар, фикрлар, натижалар» мавзусида сўров ўтказилди.

Кенгашнинг тегишли комиссиялари томонидан Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ва Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда фуқаролик жамиятини тартибга солувчи амалдаги қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилди.

Ўзини ўзи бошқариш тизимининг хорижий тажрибаси ўрганилиб, қонунчилик ҳужжатлари таъсирчанлигини баҳолашни ва бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини таъминлашни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича таклифлар тайёрланди. Шунингдек, ижтимоий шерикликни амалга оширишнинг икки секторли моделидан уч секторли моделига ўтишни, бизнес субъектларини ушбу жараёнлардаги иштирокини назарда тутадиган асоснома тайёрланди.

Соғлиқни сақлаш, Мактабгача таълим ва Халк таълими, Уй-жой коммун ал хизмат кўрсатиш ҳамда Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш вазирликларининг ҳудуднй бошқармалари фаолиятида халқ билан мулоқот жараёни ва аҳолининг ижтимоий кайфиятига таъсир этувчи муаммолар таҳлили ўтказилди. Таҳлил бўйича қилинган хулосалар мамлакат Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида халқ билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйишга қаратилган вазифалар доирасида кенгаш фаолиятини ташкил этишда амалий аҳамиятга эгадир.

Шунингдек, Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича 1992 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда ҳимоя қилинган 220та илмий диссертациялар хатлови ўтказилди. Уларнинг Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг миллий моделини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги инобатга олинган ҳолда олий тоифали илмий ва илмий-педагогик кадрлар ихтисосликларига фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга қаратилган ихтисосликларни киритиш борасида таклифлар ишлаб чиқилди.

Фукаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти қошида доимий фаолият олиб борувчи фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича илмий-методик семинар ва институт худудий бўлинмаларида илмий-ўқув лабораторияларни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланди.

Тегишли комиссиялар томонидан фуқаролик жамияти институтларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи ўрганиб чиқилди ва 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида мазкур йўналиш бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш таклифлари ишлаб чиқилди. Шунингдек, жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва давлат ташкилотлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти бўйича ҳудудий семинарлар ўтказиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилди. Йигилишда таъкидланганидек, 2018 йилда эришилган амалий натижалар Юртбошимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифаларни бажаришда Маслаҳат кенгашининг келгусидаги самарали фаолияти учун асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, мажлисда 2019 йилга мулжалланган «Жамият ва давлат хаётининг барча сохаларида демократик узгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ”Йўл харитаси”нинг устувор йўналишлари асос сифатида қабул қилиниб, унинг лойиҳаси Маслаҳат кенгашининг комиссияларига жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш  ва тасдиқлаш учун тақдим этилди.

Ҳаётхон Қўчқорова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.