Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари учун “Ҳудудларда давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали мувофиқлаштириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари котиблари, Кенгаш таркибидаги ННТлар ва кенгашга масъул котибият ходимлари иштирок этди.
Бир кунлик семинарни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Зоҳиджон Юсупов йиғилишни қисқача кириш сўзи билан очиб, семинарнинг мақсад ва вазифалари ҳамда тартиби билан таништирди.
Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Ш. Чўлиев коррупцияга қарши курашишга доир қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан таништирди.
БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Донна Мунтеану коррупцияга қарши курашишда ўз ташкилоти амалга ошираётган ишларга қисқача тўхталиб ўтди.
Жиззах вилояти котиби Нодира Каримова ва Фарғона вилоят кенгаши котиби Шерзод Каримов ҳудудий кенгашларнинг фаолиятини ташкил этиш усуллари хусусида ўз тажрибаларидан келиб чиқиб гапириб беришди.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Баҳром Бурханитдинов ҳудудий кенгашлар фаолиятини рейтинг баҳолаш методикасига асосан ишни ташкил этиш масалалари хусусида маъруза қилди.
Шунингдек,. Халқаро эксперт ва тренер Алена Вандышева ҳудудий кенгашларнинг фуқаролик жамияти ва ОАВлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳамда лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда гендер ёндашуви: маҳаллий ташаббусларни қандай ривожлантириш керак деган мавзуда халқаро тажрибалар билан таништирди.
Адлия вазирлиги Жиноят сиёсати ва жиноят ҳуқуқи бошқармасининг катта мутахассиси Венла Мантйсало Маҳаллий даражада коррупцияга қарши кураш органларининг ишини мувофиқлаштиришда Финландия нуқтаи назарини инлайн тарзда тушунтириб берди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бошқарма бошлиғи Умид Ражабов жамоатчилик мониторги ва эшитувини самарали ташкил этиш мавзусида гапирди. Семинар иштирокчилари амалий машғулотларда ўзаро фикр ва тажриба алмашишди. Семинар қизғин ва самарали кечди. Иштирокчиларга мажлис якунида сертификатлар топширилди.
GUJUM.UZ