Чилонзор туманидаги “Ўрикзор маҳалласида ”Ўзбекистон тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш маркази Тошкент шаҳар филиали томонидан «Тадбиркор бўлиш осон» лойиҳаси доирасида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарнинг мақсади темир дафтардаги аёлларга ўзини ва оиласини таъминлай оладиган тадбиркор бўлиш, банд бўлмаган ишсиз аёллар ва ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, янги тадбиркорлик субъектларини барпо этиш ва қўшимча иш ўринларини яратишдан иборатдир. Хусусий тадбиркорликни янада жадаллаштириш юртимизда миллий бизнес ва ялпи миллий маҳсулотнинг ўсишига, аҳолининг фаровонлиги ва яшаш тарзининг юксалишига муносиб ҳисса қўшади.
Зеро, иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ҳамда аҳоли ҳаёт даражасининг ортиши кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга боғлиқ.
Маҳаллаларда ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш, аҳоли онгига Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг мазмун-моҳиятини сингдириш, инсон қадрини ва халқнинг ижтимоий кайфиятини юксалтиришдан иборат.
“Аёллар”, “Ёшлар”, “Темир” ва “Меҳр” дафтарларига киритилган ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни бизнес юритишга ўргатиш, молиявий саводхонлигини, билим ва малакаларини ошириш ҳамда уларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалиётга жориш қилишга кўмаклашиш мақсадида тарғибот тадбирлари турли маҳаллаларда мунтазам ташкил қилиняпти.
Бахтиёр НАСРУЛЛАЕВ