Жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтирадиган савоб ишлар

0
188
марта кўрилган.

Наврўз кунларида жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишларни амалга ошириш миллий қадриятларимиздан биридир.

Миллий қадриятларимизга монанд фаолият юритаётган  Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий  ассоциацияси билан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини моддий, маънавий ва гуманитар қўллаб-қувватлашда, жамиятда ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтиришда ижтимоий шерикликни юксалтириш борасида муносиб ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.

Янги Ўзбекистонда очиқ ва эркин фуқаролик жамияти асосларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган демократик ислоҳотлар натижаларини халқаро ва маҳаллий жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш йўналишларида “Gujum. uz”  сайти ҳам уларга елкадош бўлмоқда.

Кеча  ЎзННТМА Кенгаши раиси Насимжон  Алимов ва Ўзбекистон Ногиронлар жамияти  бошқаруви раиси Комил Абдуллаев етакчилигида  Хоразм ва Сирдарёдан тушган мурожаатларга эътибор қаратилиб, имконияти чекланган кишиларнинг аризаси асосида ногиронлик араваси армуғон этилди.  

– Мен бугун онагинам учун жуда хурсандман. Кўклам кунлари байраму шодиёналарга  тўла. Йил давомида ўзини оиласи, болалари ва яна кўп яқинларига фидо этиб яшайдиган Аёл зоти учун 8-март ҳадялар куни! Ушбу байрамда барчамиз онажонларимизни, қизларимизни қутлаймиз. Ушбу айём онагинам учун бошқача бўлди,  қалби қувончларга тўлди. Муҳтарама волидамиз  адам ва биз-фарзандларнинг, набираларнинг  ҳамиша  ардоғида, эътиборида. Биз онагинамизнинг дуосини олишга интиламиз. Ҳукуматимизинг ғамхўрлиги эса онагинамизнинг кўксини янада  тоғдек юксалтирди,– дейди  Урганч шаҳридаги Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи Қудрат Рўзметов.

Дилбар Шарипованинг касби врач.  Мактабни аъло баҳога битириб, олтин медалга сазовор бўлган. Мактабда ёшлар етакчиси бўлиб, фаолият юритарди, ташаббускор, топқир, ақила, энг асосийси барчага меҳрибон эди. Институтни тугатиб, вилоят поликлиникасида аввал врач кейинчалик бўлим бошлиғи бўлиб фаолият юритди. Турмуш ўртоғи Солийжон билан беш фарзандни тарбиялаб оёққа турғазишди.

Тақдир тақозаси билан  тасодифий ҳодиса туфайли  ўтиримли бўлиб қолди.  Ҳар борганимда  Дилбархоннинг руҳияти баландлигига, шукронаси кўплигига таҳсинлар айтиб келаман. Яна яқинларига, қўни-қўшниларига  Она табиат неъматларининг шифобахш хусусиятларидан сабоқ бериб ўтиради.  Дала ва уй маҳсулотининг қай бири қайси дардга шифолигини ўргатади. Одамларнинг дардини енгиллатишга интилиб яшайди.  Иродали, ақила аёлнинг дунё янгиликларини, мамлакат сиёсатини кузатиб ён-атрофидагиларни хабардор қилиб ўтиририши ҳам таҳсинга лойиқ.

Баъзибир ҳаётдан нолийверадиган ёшларни ана шундай заҳматкаш инсонлардан ибрат олишини хоҳлардим. Ҳаёт сийловларини ҳам кўрди,  синовларини ҳам мардонавор енгаётган жафокаш, дилкаш дўстимимиз Дилбархонимга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаймиз.

“Мўътабар аёл” кўкрак нишонига тавсия қилинаётганда тегишли ташкилотларни ана шундай фидойи ва донишманд аёлларга ҳам эътибор беришларини тавсия қилган бўлардим.

Раъно  ЗАРИПОВА, Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.