Кексаларга эъзоз ва эҳтиром – халқимизга хос қадрият!

0
458
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш Нуроний жамғармаси республика бошқаруви ҳам “Кнксаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос қадрият” мавзусида маънавий маърифий тадбир ўтказди.

Яккасарой туманидаги “Табассум” ресторанида бўлиб ўтган қадрлаш маросимида  Қорақалпоқистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтнинг фахрийлари  қатнашди. Тадбирда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Нуроний отахон ва онахонларимизни ҳар томонлама қўллаб қувватлашимиз ҳам қарз ҳам фарздир” деган сўзлари янграб тургандек эди.

Тадбирни мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев табрик сўзи билан очди. Мамлакатимизда кексаларга яратилаётган шароитлар, уларга берилаётган имтиёзу имкониятлар ҳақида гапирди. Дарҳақиқат, бош вазир ўринбосари таъкидлаганидек, жамғарманинг молиявий имкониятлари кенгайтирилди, жамғармага давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилди. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 16 мингдан зиёд кексаларга, ёрдам бериш, уларнинг кундалик турмушини мазмунли ташкил этиш учун тўловлар миқдори оширилди ҳамда  уларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўлами кенгайтирилди.

Шунингдек, Бухоро, Қарши, Урганч шаҳарларида янгидан ташкил этилган сиҳатгоҳларда ҳамда мавжуд дам олиш масканларида 25 мингдан ортиқ нуронийларнинг соғлиғи тикламоқда.

Бош вазир ўринбосари сўзи охирида  “нуронийларни қанча эъзозласак шунча кам. Чунки, улар бизнинг дуогўйимиз, мамлакатимиз, маҳаллаларимиз оилаларимизнинг тинчлигига осойишталигига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Шахсан ўзим ота-онамнинг дуоларини ҳис қиламан. Эрталаб ота-онамдан дуо олмай йўлга чиқсам, гўё ишга костюмсиз келганимдек туюлаверади”.

 Албатта, кексаларни қадрлаш остонамиздан, ота-онамиздан бошланади. Бош вазир ўринбосарининг ота-онасига муносабати, ўгитлари ёшлар учун катта бир мактаб эканлигини англатди.

Шунингдек, бир пиёла чой устида кечган учрашувда “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви  раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев, Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси академиги, Саъдулла Искандаров, Тошкент шаҳар “Нуроний” жамоатчилик кенгаши раиси, сенатор Рустам  Калонов ва бошқалар сўзга чиқиб, бугунги кунга шукроналар айтиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз янада ривож топиб, турмуш даражамиз тобора юксалиб бораётганини алоҳида эътироф этишди.

Шунингдек, тадбирда фаол фахрийларни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев топширди ва фахрийларни қутлади.

Мусиқий чиқишлар – машҳур хонандалар ва созандаларнинг куй-қўшиқлари, тўкин дастурхон кексаларни хушнуд қилди.

Тадбирдан сўнг Янги Ўзбекистон боғига ташриф уюштирилди. Мен ушбу дақиқаларни орзиқиб кутаётгандим. У ерда ҳарбийлар кексаларни гуллар билан кутиб олишди. Эсдалик сувратларига тушилди. Сайёҳлар машинасида улуғвор майдоннинг кўнгил очар жойлари томоша қилдирилди.

Менга эса, Янги Ўзбекистон боғида ўзбек халқининг буюк тарихи ва бугуни мукаммал акс эттирилганлиги  катта тассурот қолдирди. Бу ерда дунёдаги энг қадимий қўл ёзма «Авесто» яритилган  давр, Биринчи ва Иккинчи уйғониш даври аллаомалари фаолияти, Хонликлар ҳамда жадидлар даври,  юртимиз мустақиллиги даври ва янги Ўзбекистон  мана мен деб ўзлигини кўрсатиб турарди. Бу ифодаларни кўрган ҳар қандай  хорижлик меҳмонлар  халқимизнинг буюклигига тан бериши тайин. Юртим билан яна бир бора фахрландим. Ана шу фахр  туйғуси ёнимдаги дугонам Ҳофизахон Каримовада ҳам мавжудлигини ҳис қилдим.

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан  рағбатлантирилганлар сафида  марказимиз ҳамкори Тошкент шаҳар “Билим” ахборот кутубхона маркази директори Ҳофизахон Каримова ҳам бор. Барча нишондорларни шу жумладан ҳамкоримиз Ҳофизахон Каримовани ҳам  қутлаймиз.

 Раъно Зарипова, “Соғлом она ва бола” маркази раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.