“Мадад” ННТ томонидан 2020 йилда қандай ишлар амалга оширилди?

0
78
марта кўрилган.

“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан 2020 йилда 147 минг 328 фуқарога бепул юридик ёрдам кўрсатилиб, уларнинг оғирини енгил қилиш билан бирга  ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга ҳам  муносиб ҳисса қўшилган, десак арзийди. 

“Мадад” ННТ  икки йўналишда – Advici. uz (e – maslahat. uz) ҳуқуқий ахборот портали  ҳамда туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари орқали фаолият юритади.

Advici. uz (e – maslahat. uz) ҳуқуқий ахборот портали орқали фуқаролардан 72 951 та мурожаатлар келиб тушган ва уларга мутахассислар  томонидан онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Бу рақамлар элимиз одамлари оммавий коммуникациялардан кенг фойдаланаётганини ҳам англатади.

Туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюроларига фуқаролардан ҳуқуқий масалалар бўйича бевосита 74 377 та мурожаатлар келиб тушган ва уларга бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатилган.

Ушбу маълумотлар билан Адлия вазирлиги ахборот хизмати инфографикаси орқали янада батафсилроқ танишиш мумкин.

gujum. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.