Мамлакатимизда биринчи марта нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинди

0
245
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ–6181-сон «2021 – 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонининг 5-бандида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши белгиланган.

Мазкур индекс нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилди.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти тасдиқланди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини шакллантириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик даражасини баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди.

Мазкур методика асосида 100 дан ортиқ республика нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Баҳолаш натижасига кўра 2021 йил бўйича «Энг шаффоф нодавлат нотижорат ташкилотлари топ – 20» рўйхати тузилди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.