ННТ РАҲБАРЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ 

0
237
марта кўрилган.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси  Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари учун малака ошириш курсларига талабгорлар аризаларининг қабули бошланганлигини эълон қилади.

Малака ошириш жойи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

Малака ошириш муддати: 2021 йил 22 ноябрдан 3 декабргача

Қабул квотаси (2021 йил учун): 50 нафар ННТ раҳбари

Аризаларни қабул қилиш муддати: 2021 йил 10 ноябрга қадар

Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
— ариза (намунага мувофиқ);
— паспорт нусхаси;
— объективка (намунага мувофиқ);
— ННТ гувоҳномаси нусхаси.

Ҳужжатлар uznntmamalaka@umail.uz электрон почтасига юборилади.

Ўқув харажатлари ЎзННТМА томонидан қопланади.

Ўқувлар якуни бўйича Академиянинг махсус сертификати топширилади.

Алоқа: (55)-503-05-13, (97)-777-56-69, (99)-887-30-83

Канал: @UzNNTMA1
Гуруҳ: @UZNNTMA2

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.