ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари муҳокамасига бағишланди

0
181
марта кўрилган.

Пойтахт” бизнес марказида “Ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштиришда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузуридаги  доимий комиссиялар  фаоллигини ошириш: муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши, “Юксалиш” умуммиллий Ҳаракати ва ФЖШМҚМИ Тошкент шаҳар ҳудудий  бўлинмалари томонидан ташкил этилди.

Тадбирда маҳаллий Кенгашлардаги доимий комиссиялар фаолиятини янада кучайтириш, шу жумладан, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича” доимий комиссиянинг I-ярим йилликдаги фаолияти ҳамда келгуси режалари муҳокама этилди.

Семинар-тренинг давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти 62-моддасининг биринчи қисмига киритилган ўзгаришлар  хақида тушунча берилди.

Тадбирда маърузачилар давлатимиз томонидан фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришга оид қатор норматив хужжатлар қабул қилинганлиги,  уларнинг жойларда ижросини таъминлаш суст эканлиги, бу борада эса, айнан депутатлик гуруҳларини амалий кўмаги зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлардаги иштироки, ижтимоий шериклик асосида ННТлар билан давлат ташкилотлари фуқаролар мурожаатларини ижросини таъминлашда олиб бораётган ишлари тўғрисида тухталиб ўтдилар.  Шу ўринда,  сўзга чиққанлар мазкур йўналишда механизм етарли даражада ишламаётганлиги, комиссиялар белгиланган вазифаларни тўлақонли ижросини таъминламаётганлиги, айрим туман комиссиялари хужжатлари ўрганилганда, туманда фаолият юритаётган ННтлар хақида маълумотлар йўқлиги, жойларга чиқиб улар  билан суҳбатлар умуман ўтказилмаганлиги айтиб ўтилди.

Қайд этилган  камчиликларни бартараф этиш мақсадида, иштирокчилар томонидан, ҳар бир туманда ННТ вакиллари иштирокида мазкур комиссиянинг йиғилишларини ўтказиб бориш хамда тажриба алмашиш масаласи киритилди.

 Ҳаётхон Қўчқорова 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.