ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмаси танлови

0
631
марта кўрилган.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2021 йилда давлат органларнинг ижтимоий буюртманома лойиҳалари асосида
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмаси танловини 
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

(млн. сўм)

Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари

Сўралаётган маблағ

 

Халқ таълими вазирлиги

 

1.               

Устувор йўналиш: Инклюзив таълим орқали кохлеар имплантация жарроҳлиги ўтказилган, Даун синдромли ва аутистик спектр бузилишлари бўлган болаларга таълим олиш механизмини ишлаб чиқиш.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 146-сон  қарори

Мақсад: Инклюзив таълимни самарали ташкил этиш ва янада ривожланишини таъминлаш.

Вазифа: Инклюзив таълим самарадорлигини аниқлаш, мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

800,0

 

2.               

Устувор йўналиш: Ёшларнинг одам савдоси, ноқонуний миграция, зўравонлик ва унинг бошқа кўринишларидан асраш.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 146-сонли  қарори

Мақсад: Юқори синф ўқувчиларига одам савдоси, ноқонуний миграция, зўравонлик, экстремизмнинг салбий оқибатларини интерактив методлар ёрдамида тушунтириш.

Вазифа: Республиканинг ҳар бир ҳудудида 25 тадан умумтаълим мактабларнинг юқори синф ўқувчиларида инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш.

250,0

 

3.               

Устувор йўналиш: Умумий ўрта таълим соҳасида битирувчиларнинг ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олишига кўмаклашиш.

Асос: 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармон

Мақсад: Ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва умумтаълим мактабларида “Устоз-шогирд” фаолиятини такомилллаштириш.

Вазифа: Умумтаълим мактабларида “Касблар оламига саёҳат”, “Менинг келажакдаги касбим” каби интеллектуал машғулотларни ташкил этиш бўйича махсус курслар, семинар тренинглар фаолиятини йўлга қўйиш.

400,0

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.               

Устувор йўналиш: Эҳтиёжманд оила фарзандларига, етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож бўлган болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш.

Асос: 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 — сонли фармон.

Мақсад: Алоҳида эҳтиёжли ёшларни олий маълумот олиши учун “Ижтимоий модел” ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг ўқув-меъёрий ва инновацион методикасини яратиш.

Вазифа: Халқаро талабларга жавоб берадиган “Ижтимоий модел” методикаси орқали “Тўсиқсиз муҳит” дастурини яратиш.

500,0

 

5.               

Устувор йўналиш: Таълим муассасаларида ёт ғояларга қарши тура оладиган кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш.

Асос: 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 — сонли фармон.

Мақсад: Таълим муассасаларида юксак маънавий-аҳлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган кадрларни тайёрлашга кўмаклашиш.

Вазифа: Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган турли йўналиш ва мавзуларда социологик сўровномалар ишлаб чиқиш, ўтказиш ва натижаларини таҳлил қилиш.

400,0

 

6.               

Устувор йўналиш: Миллий профессионал таълим стандартларини ишлаб чиқиш
ва жорий этиш, профессионал таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий этиш.

Асос: 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармон

Мақсад: Профессионал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг дуал тизимини жорий этишнинг ўқув-меъёрий асослари ва методик таъминотини яратиш.

Вазифа: Ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос келадиган янги форматдаги “Дуал таълим дастурлари”ни ишлаб чиқиш.

2000,0

 

7.               

Устувор йўналиш: Профессионал таълим тизимини ривожлантириш, таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий этиш.

Асос: 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармон

Мақсад: Халқаро даражада кадрлар тайёрлайдиган “WorldSkills” стандартларини  профессионал таълим муассасалари ўқув жараёнига жорий этиш.

Вазифа: Ички ва ташқи меҳнат бозорларига юқори малакали, компетентли кадрлар тайёрлаш учун “WorldSkills” стандартларини, талабларини, ўқитиш жараёнларини, моддий-техник таъминот талабларини, потенциал иш берувчиларни ўргатиш.

1000,0

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.               

Устувор йўналиш: Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш.

Асос: 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ — 4891-сонли қарор

Мақсад: Соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашувчи волонтёрлар фаолиятини такомиллаштириш.

Вазифа: Хўжайли туманида нафақадаги шифокорлар, ўқитувчилар, зиёлилар ва бошқалардан иборат “Саломатлик мактаби” волонтерлар фаолиятини йўлга қуйиш.

150,0

 

9.               

Устувор йўналиш: Соғлом авлодни шакллантириш

Асос:  2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ — 4891-сонли қарор

Мақсад: Аҳолининг касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи аҳамияти, ирсий касалликлар ва ногиронликни олдини олиш ҳақида хабардорлигини ошириш.

Вазифа: Хоразм вилояти аҳолиси орасида яқин қариндошлик ва унинг оқибатида келиб чиқадиган ирсий касалликлар ҳақида буклетлар чиқариш, видеороликлар тайёрлаш, маҳалла ва хотин қизлар ташкилотларини жалб қилган ҳолда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда видоероликлар намойиш қилиш.

600,0

 

Қурилиш вазирлиги

10.            

Устувор йўналиш: Шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 603-сонли қарор

Мақсад: Шаҳарсозлик қоидалари ва меъёрлари бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича жамоачилик назоратини кенг йўлга қўйиш.

Вазифа: Ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, мавжуд қоидабузарликларни қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларга автоматик юбориш имконини берувчи “Огоҳ фуқаро” электрон тизимини яратиш.

450,0

 

11.            

Устувор йўналиш: Шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 603-сонли қарор

Мақсад: Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорлар, бош режаларнинг тасдиқланишида аҳоли фикри ва таклифларини инобатга олиш механизмини йўлга қўйиш.

Вазифа: Аҳоли пунктларининг бош режаларини жамоатчилик муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш, жамоат муҳокамасининг қайд этилган натижалари асосида таҳлил қилиш.

450,0

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

12.            

Устувор йўналиш: Сув таъминоти фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувини таъминлаш.

Асос: 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017- сонли Фармон

Мақсад: Ҳудудларда сув ва санитария хизматларининг қамрови, сифати ҳамда самарадорлигини ошириш.

Вазифа: Аҳолиси 2 минг нафардан кўп бўлган 2 та қишлоқ аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.

2 500,0

 

Маданият вазирлиги

13.            

Устувор йўналиши: Миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш.

Асос: Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 15 мартдагиЎзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисида”ги 141-сонли қарори.

Мақсад: Ўзбекистон номоддий маданий мерос элементларини инвентаризация қилиш, маълумотлар базасини яратиш, ҳужжатлаштириш ҳамда миллий ва халқаро даражада хабардорлигини ошириш.

Вазифа: Ўзбекистон номоддий маданий мероси бўйича маълумотлар базасини яратиш, китоб нашр қилиш ва мерос элементларини кенг тарғиб қилишни йўлга қўйиш.

800,0

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

14.            

Устувор йўналиш: Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни таъминлаш.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 29-сонли қарори.

Мақсад: Имконияти чекланган болаларни табиат билан узвийлигини таъминлаш.

Вазифа: Табиатни ўрганиш инсон камолотининг муҳим омилларидан бири эканлигини англаш ва табиатдаги ҳодисаларнинг таъсири ҳақидаги билим-кўникмаларни мустаҳкамлаш.

100,0

 

15.            

Устувор йўналиш: Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалаларида экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш

Асос: 2019 йил 17 апрелдаги “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4291-сонли қарор

Мақсад: Чиқиндиларни бошқариш масаласида аҳоли хабардорлигини ва индивидуал масъулиятини ошириш

Вазифа: Чиқиндиларни алоҳида саралаш маданиятини ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш юзасидан хабардорлигини ошириш ва тарғиб қилиш.

400,0

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

16.            

Устувор йўналиш: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш.

Асос: 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5938-сонли Фармон

Мақсад: Оғир ижтимоий аҳволда қолган, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишда марказлар фаолиятини кучайтириш.

Вазифа: Зўравонликдан жабрланганларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ижтимоий реабилитация қилишга ҳамда ўз жонига қасд этишнинг олдини олишга доир тадбирлар ташкил қилиш.

 

700,0

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

17.            

Устувор йўналиш: Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, табиий, техноген ва бошқа хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида”ги 242-сонли қарори

Мақсад: Маҳалла фуқаро йиғинлари потенциалини мустаҳкамлаш йўли билан фавқулодда вазиятлардан ҳимояланиш даражасини кучайтириш.

Вазифа: Маҳалла фуқаро йиғинларида фавқулодда вазиятлар бўйича машғулотлар ташкил этиш  ва самарали ҳаракатланиш учун энг зарур эҳтиёж моллари заҳирасини яратиш.

200,0

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

18.            

Устувор йўналиш: Туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш.

Асос: 2016 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2666-сонли қарор.

Мақсад: Ёшларни туризм соҳасига жалб қилиш ҳамда тадбиркорлик ташаббуслари ва бизнес стартапларини қўллаб-қувватлаш.

Вазифа: Ёшлар ўртасида туризм соҳасидаги самарали бизнес стартап лойиҳалар танловини ўтказиш орқали энг яхши 10 та стартапларни қўллаб-қувватлаш.

480,0

 

19.            

Устувор йўналиш: Туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширилишини таъминлаш.

Асос: 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2666-сонли қарори

Мақсад: Экотуризмни янада ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

Вазифа: Республикамиз ҳудудларидаги шифобахш сувлар, дардларга дармон берувчи ноёб тузлар ва бошқа табиий имкониятларнинг турли касалликларга даво эканини маҳаллий ва хорижий аудитория орасида тарғиб қилиш.

300,0

 

20.            

Устувор йўналиш: Туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширилишини таъминлаш.

Асос: 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2666-сон қарори

Мақсад: Сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш, жумладан имкониятлари чекланган шахсларни саёҳат қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш.

Вазифа: Ногиронлиги бор шахсларни диққатга сазовор масканларда эркин саёҳат қилиш имкониятларини ўрганиш, маданий мерос объектларида эркин ҳаракатланиши учун зарур шароит (“тўсиқсиз муҳит” ҳосил қилиш) яратилишида жамоатчилик назоратини олиб бориш

 

400,0

 

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

21.            

Устувор йўналиш: Республика ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ўзаро алоқаси ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш.

Асос: 2017 йил 23 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги ПҚ-2993-сонли Қарори

Мақсад: Турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлашга, ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлаш.

Вазифа: Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолларининг саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш ва янада ривожлантиришга йўналтирилган ишларни оммалаштириш.

700,0

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

22.            

Устувор йўналиш: Жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш

Асос: 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармон

Мақсад: Коррупцияга қарши курашиш соҳасига ННТларни кенг жалб қилиш ва самарали фаолиятини янада такомиллаштириш.

Вазифа: ННТларни коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш, давлат харидлари ва таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини коррупция аломатлари мавжудлиги юзасидан таҳлиллар ўтказиш.

220,0

 

23.            

Устувор йўналиш: Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш

Асос: 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли фармон

Мақсад: Оммавий ахборот воситалари ва блогерларни коррупцияга қарши курашиш соҳасига кенг жалб этиш.

Вазифа: Коррупцияга қарши курашиш соҳасида журналист ва блогерларнинг журналистик суриштирувларини ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

200,0

 

24.            

Устувор йўналиш: Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

Асос:2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли фармон

Мақсад: Коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш
ва таҳлил қилиш.

Вазифа: Бутун республика бўйлаб фуқаролар ўртасида коррупциянинг ҳаётга таъсирини баҳолаш, ҳудудлар ва соҳалар бўйича коррупция даражаси, сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва таҳлил қилиш.

300,0

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

25.            

Устувор йўналиш: Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни, жамиятимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳамда янгиланишларни тезкор ёритиш.

Асос:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори

Мақсад: www.uza.uz расмий сайтида ислоҳотларнинг туб моҳиятини очиб берадиган таҳлилий материалларни кўпайтириш.

Вазифа: Долзарб мавзу ва ижтимоий муаммолар юзасидан кичик тадқиқотлар ўтказиб материаллар тайёрлаш. Мавжуд вазиятлар юзасидан шаҳар ва вилоятлар кўламида холис сўровномалар ўтказиш ва якуний хулоса юзасидан видео, матн, графикали материаллар тайёрлаш.

500,0

 

 

Жами 25 та лойиҳа

14 800,0

 

         

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

— ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

— давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлиги;

— ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий, кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

— ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

— лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

  1. Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг расмий www.fundngo.uz веб сайтида ёки ва t.me/group_jamoat_fondi телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2021 йил  26 мартдан 30 апрелгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг расмий www.fundngo.uz веб сайтида ва t.me/group_jamoat_fondi телеграмм каналида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.