Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида уч янгилик – уч ислоҳот!

0
183
марта кўрилган.

Янги Ўзбекистон тараққиётида Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти ва улар кўтариб чиққан  ижтимоий ташаббуслари кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Масалан, ушбу йил мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида учта улуғвор  янгилик, ислоҳот амалга оширилди.

Биринчиси ҳақида аввал хабар берган эдик. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳаётидаги янги ислоҳотлардан бири шуки – ушбу ташкилотларни қўллаб қувватлайдиган ҳудудий Жамоат фондлари ташкил этилди. Ватан мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида уларнинг биринчи гранти  нодавлат нотижорат ташкилотларига  топширилди.

Иккинчи янгилик – Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси  Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари учун малака ошириш курсларини ташкил этди. Малака ошириш курсларининг эллик нафар илк қалдирғочлари  ушбу ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таълим олиб, махсус сертификат билан тақдирланишди.

Учинчи ислоҳот – учинчи янгилик эса –  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидияси ажратилди  ва  Мустақил экспертлар кенгаши қарори билан танловда ғолиб бўлган 120 нодавлат нотижорат ташкилотларига  грант ажратилди.

Мамлакатимиз Президентининг соҳага оид қабул қилган сўнгги фармон ва қарорларида 2025 йилга қадар 750 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимларининг Давлат бошқаруви академиясида малакасини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳа ва дастурларини давлат томонидан молиялаштириш ҳажмини қарийб 2 бараварга кўпайтириш белгиланган.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси тайёрлаган қуйидаги видеода кейинги икки янгилик ўз ифодасини топган.

Раъно  ЗАРИПОВА, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.