Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди: давлат грантларини ажратиш учун тўртинчи танлов

0
142
марта кўрилган.

“Жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусида  давлат грантларини ажратиш учун тўртинчи танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

  1. Соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни кенг тарғиб этишда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини юксалтириш.
  2. Оилалар, меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида мусобақалар ўтказишни ташкил этиш.
  3. Маҳаллалар, таълим-тарбия ва меҳнат жамоаларида соғлом овқатланиш маданиятини, санитария-гигиена қоидаларини тарғиб қилиш.
  4. “Соғлом аёл — буюк келажак” ғояси асосида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш.
  5. Оилавий ажримлар, ноқонуний ва эрта никоҳларнинг олдини олишда, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш.
  6. Ҳудудларнинг санитария-экологик муҳитини яхшилашда, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ижтимоий шерикликнинг аҳамиятини ошириш.
  7. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини йўлга қуйиш.
  8. Фавқулодда ҳолатларда аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш.
  9. Фуқароларнинг соғлом ва жисмоний фаоллигини ошириш, пиёда ҳамда тиббий туризмни тарғиб қилиш.
  10. Аҳолини иш билан банд бўлмаган қисмини миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш.
  11. ОАВда ва ижтимоий тармоқларда туризм турларини кенг тарғиб этиш.
  12. Ҳудудларда чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот олишнинг инновацион технологияларини жорий қилишда ижтимоий шерикликни кучайтириш.
  13. Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ОАВ ролини ошириш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати. 
  2. www.fоundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг Устави (Низоми) ҳамда гувоҳномасининг нусхалари.
  4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
  5. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори –40 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2021 йил 25 августидан -28 сентябригача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.