“Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” шиори остида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 3-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг ёшларни маънавий ва маърифий савиясини доимий юксалтиришга қаратилган фаолиятини қўллаб-қувватлаш.
- Ёшларни замонавий билимларни ўзлаштириши, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлишига кўмаклашиш.
- Ногиронлиги бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадлари манбаларини кўпайтириш, ижтимоий корхоналар, оилавий тадбиркорлик ва уй хўжалигини кенг ривожлантиришда ННТлар фаоллигини ошириш.
- Ёшларни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, уларнинг малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш.
- Маънавий баркамол шахсни тарбиялашга, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш.
- “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган мутафаккирлар” мавзусида буюк аждодларимизнинг ватанпарварлик, миллатпарварлик ва тараққийпарварлик соҳасидаги маънавий-маърифий меросини ёшлар онгига етказиш.
- Чўл ҳудудлардаги овулларда, тоғли ва чегара ҳудудларида китобхонликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.
- Маҳаллаларда маданият маркази ва истироҳат боғлари фаолиятини йўлга қўйиш, халқ оғизаки ижоди, фольклор дасталар фаолиятини йўлга қуйиш, уларга ёшларни кенг жалб қилиш.
9.“Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!” деган шиорни фуқаролар қалбидан чуқур жой олишини таъминлаш.
- Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, оммавий спортни ривожлантириш.
- Жойларда оммавий ҳамда миллий спорт уйинларини ва турларини ривожлантириш, уларни аждодлардан авлодларга етказиш мақсадида ёшларни кенг жалб қилиш.
- Аҳоли, айниқса ёшлар орасида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш.
- Ёшлар орасида ижтимоий тадбиркорликнинг асосларини кенг тарғиб этиш, ёшлар қатламининг молиявий саводхонлигини ошириш, молиявий хизматлардан фойдаланадиган ёш истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
- Ёш қизларни ҳар томонлама соғлом, юксак билимли ва маънавиятли оналар этиб тарбиялашда, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашда оиланинг, кекса авлод вакилларининг, хотин-қизлар фаолларининг, муаллима ва мураббияларнинг таъсирини ошириш.
- Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, улар онгига ва қалбига аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни сингдириш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
- www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2020 йил 22 июндан 25 июлгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.