Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси онлайн фаолият юритмоқда

0
481
марта кўрилган.

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси бугунги тождор вирус пандемиясидан ҳимояланиш бўйича шифокорлар тавсияларига ҳамда белгиланган карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда онлайн тарзда фаолият юритиб, йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимиз аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадидаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ҳамда “Короновирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўз тизимидаги барча нодавлат нотижорат ташкилотларини онлайн тарзда таништирди. Ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари ҳақида хабардорликни таъминлаш учун уларга етказди.

2020 йил 24 март соат 00.01 дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилганлигини таъкидлади.
Жумладан, коронавирус инфекцияси асосан Тошкент шаҳри ҳудудида аниқланганлигини инобатга олиб ва ушбу инфекция республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорти воситалари орқали кириш тўхтатилганлигини тушунтирди.

Ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб, яъни “онлайн” режимда ёки масофавий тарзда ташкил этиш чораларини кўриш лозимлигини таъкидлади.

Ушбу фармон ва қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг тушунтиришга, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳамда жорий этилган тартиб тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотларни кенг жамоатчиликка онлайн тарзда мунтазам равишда етказиб борилишига муносиб ҳисса қўшишга чақирди.

– ЎзННТМА «Мен карантин қоидаларига тўлиқ риоя қиламан. Сиз-чи?» деб номланган акцияни эълон қилади. Унга биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва мақсад-вазифаларини кенг тушунтириш, шунингдек, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳамда жорий этилган Тартиб тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилишини таъминлашда фаол бўлган ННТ вакиллари алоҳида эътирофга сазовор бўладилар– дея таъкидлади Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар Миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Насимжон Алимов.

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раҳбари Комил Абдуллаев аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини моддий, маънавий ва гуманитар қўллаб-қувватлашда, тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни тарқатиб тождор вирусни олдини олишга муносиб ҳисса қўшаётганини айтиб ўтди.

Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола” маркази бошқаруви раиси Р. Зарипова ҳам gujum. uz сайти орқали тарғибот-ташвиқот ишларига муносиб ҳисса қўшаётганлигини таъкидлади. Жумладан, оилада тиббий ҳимоя воситаларини қўллаш ва жамиятда бир-бирлари орасида масофани сақлашга қатъий риоя қилиш, хуллас тождор вирус профилактикасида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш йўналишларида “Gujum. uz” сайти ҳам уларга елкадош бўлаётганлигини гапирди. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ҳамда унинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришга салбий таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида аҳоли ўртасида тизимли равишда ахборот-маърифий ишларни юритаётганлигини таъкидлади.

Р. ЗАРИПОВА

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.