Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг республика ҳисобот-сайлов конференцияси

0
48
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 20 апрель куни  City Palaсe hotel мехмонхонасининг мажлислар залида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) нинг Республика ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзННТМА таъсисчилари, Кенгаши аъзолари, ҳудудий ҳисобот-сайлов Конференцияларида сайланган делегатлар, хамда таклиф этилганлар сафида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Кун тартибидаги масалалар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармони ҳамда 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сонли Қарорида белгиланган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаси муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

2018–2020 йилларга мўлжалланган Йўл харитасига ва Уставига мувофиқ, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди. Жумладан, Ассоциация томонидан аёллар ва ёшлар, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва кенг ахоли катламлари орасида ижтимойи-гуманитар, экология, иқтисодиёт ва таълим йўналишларда олиб борилган фаолият ва амалга оширилган ишларга баҳо берилди.

Ҳисобот даврида Ассоциация томонидан 80 дан ортиқ халқаро ва республика, 300 та ҳудудий миқёсидаги тадбирлар, 100 дан зиёд жамоатчилик эшитувлари ташкил этилди ва ўтказилди. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 100 та ахборот-таҳлилий материаллар, 20 дан ортиқ методик қўлланмалар тайёрланганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси 2005 йилда 150 дан ортиқ ННТларнинг ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси – нодавлат нотижорат ташкилотларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш  ва қўллаб қувватлашга қаратилган.

ЎзННТМА Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Республкаси Адвокатлар палатаси каби бир қатор йирик нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ҳисобот-сайлов конференциясида Ассоциациянинг янги тахрирдаги Устави, тузилмаси, атрофлича кўриб чиқилди ва тасдиқланди. ЎзННТМА нинг келгусида амалга ошириладиган ишлари билан бирга, устувор йўналишлари хамда асосий вазифалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга ЎзННТМА га оид ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди. Ассоциация Кенгаши тафтиш комиссиясининг янги таркиби ҳам янгиланган тартибда сайланди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.