Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг илк йиғилиши

0
242
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш  бўйича маслаҳат кенгашининг илк мажлиси 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси залида бўлиб ўтди.

Фуқаролик жамиятини мониторинг  қилиш мустақил институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш  бўйича маслаҳат кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган  мажлисда Маслаҳат кенгашининг аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва нодавлат ташкилоти раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 4 майдагиМамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони келгусида юртимизнинг ҳар томонлама жадал ривожланишида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини тубдан ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини кучайтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаяпти. 

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, Маслаҳат кенгаши раҳбари Акмал Саидов қисқача кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган 9 минг 400 дан зиёд ННТ жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда ўз ўрнига эгалиги  ҳақида гапирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов фуқаролик жамияти институтлари ривожланиши ҳолатини, соҳа муаммолари ва кенгаш олдида турган вазифалар ҳақида маъруза қилди. Жумладан, фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш мақсадида бу соҳадаги хорижий илғор тажрибаларни ўрганиб,  халқимиз қадриятларига мос миллий моделни ишлаб чиқиш ҳамда у асосда истиқболга мўлжалланган ўрта ва узоқ муддатли стратегик йўналишларни яратиш, шунингдек, соҳани риволантиришда  фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш, бу  борада давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли равишда ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этиш лозимлиги ҳақида батавсил гапирди.

Мажлис иштирокчилари фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, мазкур институтларнинг жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш масалалари бўйича таклифлар бериб ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Масалан, фуқаролик жамияти институтларининг на фақат давлат органлари балки, тадбиркорлар билан ҳамкорлиги даражасини юксалтириш, шунингдек, уларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш масаларига алоҳида эътибор бериб фикрлар айтилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов ННТлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилганлиги ва уларни янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқлиги,  жумладан “Ўзбекистон Республикаси жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги  Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш лозимлиги, “Волонтёрлик ҳақида”ги қонунни қабул қилиш зарурати ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

 Шунингдек, Маслаҳат кенгаши мажлисида мамлакатимиз Президенти фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга эътибор қаратилди. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш даражасининг пастлиги таъкидланди. 

Муаммолар таҳлил этилган йиғилишда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий модели, шу асосда ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегик йўналишлар бўйича ҳолатни яхшилаш юзасидан таклифлар берилди. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этишга оид тавсиялар ишлаб чиқилди. 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.