Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги Кодекси лойиҳаси тайёрланади

0
400
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси конференц-залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгашининг  навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

 Тадбирда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4 октябрь санасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори асосида вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида Маслаҳат кенгашининг Низом ва режа лойиҳаларини тайёрлаш учун манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат Идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгаши раҳбари А. Саидов ушбу Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш лозимлигини, унинг асосий вазифаси илғор хорижий тажрибани ва шаклланган миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва тизимлаштиришдан иборатлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларини давлат томонидан давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклида Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек, туман ва шаҳарлар бюджетлари маблағларидан кўллаб-қувватлаш орқали молиялаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси  Э. Баситханованинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгаши ҳузуридаги Хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш  комиссияси томонидан Маслаҳат кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган ”Йўл харитаси”нинг 26-банди ижросини таъминлашда амалга оширилган ишлар  тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш Комиссияси раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси К Рафиқов Маслаҳат кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган ”Йўл харитаси”нинг 14-бандини бажариш бўйича амалга оширилган ишлар  тўғрисида маълумот берди.

 Тадбирда  маҳаллий “Аёл тадбиркорлик марказлари”ни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг янги таҳрирда ишлаб чиқилаётгани ва тегишли ташкилотлар уни янада такомиллаштиришда фаол қатнашиши лозимлиги масалалари муҳокама қилинди. 

 Темур  Акимниязов, Маслаҳат кенгашининг масъул котиби

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.