Ўзбекистон ва Россия жамоат бирлашмаларининг фан, таълим ва маданият йўналишидаги фаолияти

0
224
марта кўрилган.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ҳамда Россия Федерациясининг Горчаков номидаги “Оммавий дипломатия” фонди ҳамкорлигида “Ўзбекистон ва Россия жамоат бирлашмаларининг фан, таълим ва маданият йўналишидаги фаолияти: тажриба, таклиф ва тавсиялар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакат Парламенти, вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан бирга, МДҲ ташкилоти экспертлари, маҳаллий ҳамда хорижий (Россия) жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этдилар.

Халқаро конференциянинг асосий мақсади: Мамлакатда фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларининг фан, таълим ва маданият йўналишида халқаро дастурларда иштирокини ошириш, халқаро тажрибани ўрганиш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Конференция сессияларида маҳаллий ва хорижий экспертлар томонидан халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, халқаро муносабатларда “халқ дипломатияси”ни кенгайтириш ва бу борада жамоат бирлашмаларининг ролини ошириш масалалари юзасидан маърузалар қилинди.

Қайд этилдики, Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг янада мустаҳкамлашувида, ижтимоий соҳалар, фан, таълим ва санъат йўналишларида ҳар икки мамлакат жамот бирлашмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ва бу мақсад йўлида ўзаро тажриба алмашиш энг долзарб масалаларнинг биридир.

Конференция ишида экспертлар томонидан мамлакатимизда фан, таълим ва маданият йўналишида фаолият юритаётган тажрибага эга жамоат бирлашмаларининг фаолияти таҳлил қилиниб, уларнинг бу борадаги илғор тажрибалари кенг эътироф этилди. Жумладан,  “Шарқ аёли” халқаро жамот фондининг фаолияти эътирофга сазоворлиги таъкидланди.

Дарҳақиқат, халқаро маданий суҳбат ҳар икки давлат учун ҳам тенг манфаатли бўлиб, икки томонлама муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига, ҳар икки мамлакат манфаатларига бирдек таъсир қилувчи омиллар йўлида бирлашиш, иқтисодиёт, фан, таълим масалаларида қўллаб-қувватлаш каби узоқ муддатли муносабатларга хизмат қилади.

Ҳар икки мамлакат жамоат бирлашмалари ўттиз йиллик ҳамкорликка эга бўлиб, ўзаро бир-бирини англаш, маданият соҳасидаги ҳамкорлик анча юқори баҳоланади.

Булардан кўриниб турибдики, мамлкатимиздаги фуқаролик жамияти институтларининг ташқи иқтисодий муносабатлардаги фаол иштироки “халқ дипломатияси”да ҳам ҳар икки давлат манфаати учун бирдек хизмат қилади.

Тадбирда миллий тажриба ва халқаро амалиёт мавзусида маърузалар тингланди, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Халқаро конференция якунида Ўзбекистон ва Россия фуқаролик жамияти институтларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича меморандум имзоланди.

Ўзбекистон ННТМАнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.