Тождор вирус пандемиясини енгишда миллий қадриятларимиздан бири – саломлашиш одаби ва шахсий гигиенага риоя қилинг

0
305
марта кўрилган.

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар Миллий  ассоциацияси  кенгаши раиси Насимжон Алимов:Бугунги тождор вирус пандемияси ҳар биримиздан шахсий гигиена ва вирусдан ҳимояланиш бўйича шифокорлар тавсияларига қатъий амал қилишни талаб этмоқда. Халқимизда азал-азалдан қўлини кўксига қўйиб саломлашиб, ўзаро ҳурмат ва эҳтиромини кўрсатган. Бугун айрим юртдошларимиз бир-бирлари билан қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш вазият тақозосига кўра мумкин эмаслигини чуқур англаши керак ва миллий қадриятларимизга монанд саломлашиш мақсадга мувофиқ. Миллий қадриятларимиз ниҳоятда бой ва ранг-барангдир. Бундай ҳолатларда қўл бериб кўришиш ўрнига икки тараф ўнг қўлини кўксига қўйиб, масофа сақлаб саломлашиши миллий қадриятларимизга ҳам, бугунги гигиеник талабларга ҳам мос келади…

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.