Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ва Жамоат фонди фаолиятидан

0
112
марта кўрилган.

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ва Нодавлат-нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси В. Алимова бошқарди.

Тадбир аввалида Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ва Нодавлат-нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2024-йил 1-чораги учун фаолияти юзасидан маълумот берилди.

Сўнгра 2024-йилда давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳамда 2024-йил учун  эълон қилинган “Аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлиги”  давлат грантининг 1-танловига келиб тушган лойиҳалар ҳақида сўз юритилиб, муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан савол-жавоблар, таклиф ва тавсиялар тингланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.