Хонобод тарихияти – бўлажак туризм гавҳари

0
494
марта кўрилган.

Шохида Султановадан телефон орқали хушхабар олдик: 2021 йил 30 ноябрь куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида «Хонобод тарихияти» ва «Хонобод — туризм гавҳари» номли анжуман ўтказилди. 

Тадбирда «Hamkor Simul Servis» Инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот маркази раҳбари Шохида Султоновага Республика «Олтин мерос» жамғармасининг «Олтин мерос» нишони ҳамда Қирғизистон Республикаси делегацияси томонидан  «Чингиз Айтматов» номидаги давлат муофоти топширилди.

Қуйида Шохида Султонованинг ўз маркази фаолияти ҳақидаги таҳририятимизга жўнатган қизиқарли мақоласи билан танишасиз.

2020 йил августь ойида марказимиз ташаббуси билан Андижон вилояти Хонобод шаҳрида «Хонобод комплекс экспедицияси» ташкил қилиниб, ушбу илмий тадқиқот ишларига етакчилик қилаётган эдим.  Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда илм-фанга суяниш тўғрисидаги йўл-йўриқларидан руҳланиб, «Хонобод рекреацион соғломлаштириш туристик мажмуаларини яратиш» лойиҳасини илгари сургандим.

 Хонобод қир-адирлари ён бағирларида илмий тадқиқот ишларини олиб бордик. Ушбу лойиҳага Ўзбекистон Маданият вазирлиги қошидаги Маданий мерос объектлари давлат депортаментининг махсус рухсатномасини олдик. Ўзбекистон Республикаси. Миллий археология институти археологлари, Республика Геология-минерология давлат кўмиталари ходимларини жалб қилган ҳолда Хонобод геологик тузилиши ва ландшафтини, қиру дараларини ўргандик.  

Натижада 2020 2021 йиллари экспедициямиз 18 та шифобаҳш булоқ сувлари, Ўрта Осиёда қайд қилинмаган  қадимий денгиз ости маъданларидан ноёб шифобаҳш аргиллит конини топишга муваффақ бўлдик.

Шунингдек, экспедиция археологик қазилма ишлари ҳам олиб борди ва қадимий тош даврига оид қурол аслаҳалар, хўжалик буюмлари топилди. Милоддан аввалги VII ва милоддан кейинги XII асрларда маданияти ривожланган халқлар яшаб ўтган манзилгоҳларни топдик.

 Қадимги  даврлардаёқ Ўрта Осиё халқларининг маданияти ривожланганлигини тасдиқловчи хўжалик буюмлари ва аёллар тақинчоқлари туфайли  халқимиз  тарихиятида янги саҳифа очишга эришдик.

Анжуманда ана шу тарихий тилсимлар ҳақида гапирилди ва Хонободда соғломлаштириш туристик мажмуаларини яратиш борасида  фикр алмашилди.

Шохида Султонова, «Hamkor Simul Servis» Инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот маркази раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.