Янги Ўзбекистон – янги ислоҳотлар даврида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлиги юксалмоқда

0
202
марта кўрилган.

Айни кунларда  Тошкент  вилояти Бустонлик туманида жойлашган Олмос оромгоҳида Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳамда Республика Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида “БИЗ БИРГАМИЗ”  шиори остида тадбир бўлиб ўтмокда.

Унда республикамизнинг барча вилоятларидан келган жисмоний имконияти чекланган болалар  иштирок этмокдалар. Турли мавзуда суҳбатлар ва турфа қизиқарли танловлар ўтказилмоқда. Имконияти чекланганлар ҳам дам олиб ҳам турфа соҳада ўз исътедодини намоён этиб, хурсанд бўлмоқдалар.  Дарҳақиқат, кўнгли яримнинг кўнглини олмоқ Каъба зиёратига тенгдир.

Тадбирга Япония адлия вазирлиги делегацияси ташриф буюриб, ҳамкорликда ишлаш мақсадида ўз таклифларини билдиришди.

Дилдора МАВЛЯНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.