Янги йилга эзгу ташаббус: имконияти чекланган болаларнинг қўл меҳнати қадр топди

0
212
марта кўрилган.

Сурхондарё вилоят ёшлар ишлари агентлиги қошидаги Инклюзив марказ ўқувчиларининг қўл меҳнатини Термиз шахар хокимлиги  кўриб,  уларнинг эзгу фаолиятини қўллаб қувватлади. Бу йилги арчалар   айнан имконияти чекланган шахслар томонидан ясалган ранг-баранг  ўйинчоклар билан  безатилишини таъкидлашди.

Бу хабардан иктидорли болаларнинг кўнгли шодликка тўлди.  Ўксик қалбларнинг хаётга бўлган интилишлари янада ортди. Улар энди  на фақат  оиласига, балки  давлатимизга керакликларини ҳис килишди. Жамиятда ўз ўрнини топгандек бўлишди.

Болалар  уларнинг исътедод эгалари эканлигини, ясаган ўйинчоқлари кўзни қамаштирадиган даражада гўзаллигини  рахбариятга билдирган вилоят ёшлар агентлигига ўз миннатдорчилигини билдиришмоқда….

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.