Зулфия мукофотига номзодлар рўйхати ва танловнинг ўтиш муддати ҳақида

0
1365
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ – 5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан боғлиқ бир қатор янгиланишлар кузатилди.

Шунингдек, танловда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида жамоатчиликнинг фикр ва мулоҳазалари асосида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти Республика комиссияси ҳам мукофотлаш тизимига бир қатор янгиланишлар ва ўзгаришларни киритди.

Жумладан:

— Танловлар ўтишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида Зулфия мукофотига талабгорлар рўйхати мукофот берилишидан икки ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши йўлга қўйилди.

Бу кейинги 15 йиллик тажрибада илк бора қўлланилмоқда. Рўйхатни эълон қилиниши қайси ҳудуддан, қайси йўналишда, қандай салоҳиятга эга номзодлар иштирок этаётгани ҳақидаги маълумот ва тасаввурни очиқлайди.

— Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатлари 21 тадан 15 тага қисқартирилди. Шунингдек, халқаро даражадаги диплом ва сертификатларини нотариал тасдиқдан ўтказиш тартиби бекор қилинди.

— 7 та йўналишдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 21 нафардан 25 нафаргача номзодлар (бу рақам Комиссия қарори билан ўзгариши мумкин) Республика босқичига тавсия этилиши белгиланди.

— Ҳар бир йўналиш бўйича комиссия аъзолари таклифлари асосида “Ўзбекистон Республикаси Зулфия номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш ва мукофот совриндорлари билан ишлаш бўйича Йўриқнома” қайтадан тўлдирилди.

2020 йилги совриндорларни аниқлаш мақсадида ўтказилган танловлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Республика босқичига жами 314 нафар номзодлар тавсия этилди.

Номзодларнинг рўйҳати Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг расмий веб-саҳифасида эълон қилинади.

Уларнинг ижоди ва фаолиятини, илмий изланишлари ва фаоллигини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилади.

Республика босқичи 7 январь 2020 йил куни соат 09.00 дан бошлаб (1 кун) танловнинг Тошкент шаҳридаги В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида ўтказилади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти Республика комиссияси​
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.