114 та ноёб Қуръон китоблари Ўзбекистонга қайтарилади

0
222
марта кўрилган.

Мамлакатимизда яратилган кўплаб асори антиқалар, қадимий  китоблар, қўлёзмалар турли сабабларга  кўра  дунё бўйлаб тарқалиб кетган.

Жумладан, дунё бўйлаб тарқалиб кетган 114га яқин Қуръони каримнинг қадимий қўлёзма китоблари буюк алломалар, мутафаккирлар ва тарихий шахсларга тегишли эканлиги олимлар томонидан айтилмоқда. Улар қаторида Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Амир Олимхон каби тарихий шахслар фойдаланган манускриптлар мавжуд.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бутунжаҳон жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Аввалроқ жамият Ўзбекистонга Катталангар Қуръон тарихий китобини қайтарган эди.

15-18 декабрь кунлари Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон маданий мероси анъанавий ҳафталигида ҳам бу ҳақида гапирилди. Маълумотлар конгресс ташкилотчилари томонидан тасдиқланди.

gujum. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.