Дунёда кун сайин кескинлашиб бораётган экологик муаммоларни бартараф этиш учун экологик билим юқори бўлмоғи лозим. Шу боис ҳам ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида Экологик билимлар куни нишонланади.
Бу кунни 1992-йил Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган БМТ конференциясида атроф-муҳит муаммолари муҳокамаси чоғида инсониятнинг ҳаёти ва барқарорлиги учун бутун дунё аҳолиси ўртасида экологик билимни тарғиб этиш мақсадида нишонлаш таклиф этилган эди.
Ушбу сананинг асосий мақсади – сайёрамиз аҳолисининг экологик билимини бойитиш ғоясини илгари суриш, аҳолида экологик маданиятни юксалтириш, жамиятнинг экологик хавфсизлиги ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш ҳамда ҳар бир фуқарони, жумладан ёшларни табиатга муҳаббат, эъзоз ва эътибор руҳида тарбиялашни тарғиб этишдан иборат.
Моҳира ХОДЖАЕВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати