Ўзбекистон Президенти Тахиатош туманидаги «Мадед Ботир» фермер хўжалиги даласида ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ушбу хўжаликнинг жами ери 110 гектар бўлиб, 60 гектарида пахта етиштирилмоқда.
Давлатимиз раҳбари дала агротехникасидаги камчиликларни кўрсатиб, пахта пишишини тезлаштириш, ҳосилга ҳосил қўшиш бўйича ўз тавсияларини берди. Қишлоқ хўжалигида фандан кенг фойдаланиш, Қорақалпоғистоннинг иқлимига мос навлар яратиш лозимлигини таъкидлади.