Велотрек бўйича Осиё чемпионати ғолиблари

0
127
марта кўрилган.

 Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида 17-21 октябрь кунлари велотрек бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган нуфузли мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди.

Очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида ҳамюртимиз Ольга Забелинская энг яхши натижани қайд этиб яна бир бор ўз ҳисобига Осиё чемпионатининг олтин медалини қўшиб қўйган бўлса, айни шу йўналишда ўсмирлар ўртасида Беҳзодбек Раҳимбоев бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа мазкур қитъа биринчилиги делегациямиз учун  олтин ва  бронза медаллари билан якун топди. Бугун Тошкент халқаро аэропортида мусобақада қатнашган вакилларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.