2018-2019 йилларда россиялик ҳамкорлар билан 101 та лойиҳа амалга оширилади

0
63
марта кўрилган.
Ўзбекистон – Россия ишбилармонлар кенгаши мажлисида россиялик ишбилармонлар ҳамкорлигида мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва транспорт-коммуникация инфратузилмасини модернизациялаш, молия институтлари билан инвестициявий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Суннатилла Бекенов Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигида рўёбга чиқарилаётган ва ишга туширилиши кутилаётган инвестициявий лойиҳалар ҳақида маълумотлар берди.
 
– Мамлакатимизда хорижий инвестиция ҳисобига саноатни модернизация ва диверсификация қилиш борасидаги қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Россия мисолида оладиган бўлсак, 2017 йилда ҳамкорликда 10 та йирик лойиҳа ишлаб чиқилиб, амалиётга муваффақиятли жорий этилди. Ҳозирги кунда биргина темир йўл саноатида умумий қиймати 378,3 миллион доллар миқдоридаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ишлари давом этмоқда. 2018-2019 йилларда яна 101 та лойиҳани мамлакатимизда ишга тушириш бўйича аниқ режаларга эгамиз, – деди С.Бекенов.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.